Dec 222011
 

Ўзбекистонда жуда ҳам совуқ кунлар бошланди.Шу даражада
совуқ-ки,қўлингиз агар нам бўлса,эшик елимлангандай қўлингизга ёпишиб
қолади. Қарши шаҳар ахолисининг боши қотганига анча ой бўлди.Ҳали ҳам
ўйлашаяпти, яна икки ой ўйлашса қиш хам чиқиб қолади хадемай.
Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи  баьзи фуқаролар,бошқа кўчалардан газ
трубалар тортиб келиш билан овора. Икки йилдирки,бир жойдан
олиб,иккинчи жойга улашади.


-600 мингдан  пул йиғдик,газсиз яшаб бўлмайди-дейди газ ўтказаётган аёллар.
Ҳайрон бўлдим, 600 минг атрофида пулни ҳар бир хонадондан  йиғиб, газ
трубаларини ўтказса,ундан сўнг табий газ учун хам анчагина  пул
тўланади. Нега энди сарф харажат қилган ахолини  газ тўловидан соқит қилишмайди?.
Бунча катта сўммани айтиш ва йиғиш оғизга осон!
“Пулинг бўлса чангалда шўрва”дея бежиз айтишмаган.
Бизнинг махалламиз ахолиси  яна бир қишни кўрса,умуман кўчаларимизда
дарахт қолмайди. Газ тортиб келишга қурби етмаганлар,кўчадаги
дарахтларни томиригача олишиб ёқа бошлашди.
Мана сизга  яшаш учун кураш.


2012 йилни мухтарам президентимиз атайлаб,”Мустаҳкам оила йили”деб
эьлон қилмаганлар.
Халқ шу қишдан  соғ-омон чиқса мустахкамлигини исботлайди.
Бу худди омад лотореясига ўхшаб кетади.
Кўчада бирон бир танишингизни кўриб қолгудек бўлсангиз,саломлашишмайди,
бирданига “Газ борми,светчи”?-деган саволни  бера бошлашади.
Бечора халқимиз,шунчалик совқотганидан ҳаттоки,саломни ҳам унутиб юборишаяпти.
Начора “осмон узоқ,ер қаттиқ”,
Халқ тут пишиғигача етиб олса, буёғи очиданам, совуқданам ўлмайди.

 

22-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.