Dec 232011
 

 

   22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси, ярим тундан оғганда Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Чироқчи туманидаги фаоли Нурали Кўлобов ўзига “одил суд” томонидан белгиланган 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаб, озодликга чиқди.

7 декабрь куни  Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган икки нафар инсон ҳақлари курашчилари,  Абдумурод Норбоев ва Нурали Кўлобовни  маҳаллий ҳукумат томонидан яратилган туҳматона вазият сабаб қамоққа олинганди.

Қамоққа олинишларига сабаб эса, оддий халқнинг газ ва электр қуввати таъминотидаги муаммолари билан боғлиқ бўлди. 8 декабрь кунидан халқнинг талаби бажарилмаса, қишлоқ аҳли билан биргаликда тинч намойиш ўтказишни улар ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишганди. Норозилик акциясида 500 кишидан 1000 га яқин қишлоқликлар иштирок этиши кутилаётганди.

Икки фаол ҳибсга олинди. Ушбу қишлоқда электрэнергия 15 декабрь кунигача харна бўлсада бериб турилган, кейинчалик уларнинг тирикчиликлари “эски хаммом, эски тос” қабилида давом эта бошлаган.

Қишлоқ аҳолиси ишонган “Олтин балиқ” уларнинг истакларини рўёбга чиқармади, балки аксинча, қишлоқликларнинг ўзлари лаққа балиқ бўлиб режимнинг қармоғига илинди. Чироқчи туман “одил судлови” ҳар икки фаолни жазога тортди.

Ҳайрон бўламан, мени ростакам нотаниш кимсалар уриб кетишганда ва бу иш Чироқчи туман судида кўрилганида менга озор етказганларни Чироқчи туман суди жаримага тортиш билангина чекланиб қўя қолганди.  Тағин бошқа бир чироқчилик, Ўктам Абдуназаровнинг қуриб битказилмаган биносига ўғри тушди, лекин улар оддий ўғрилардан эмасди.  Автопарк бошлиқларидан бири  Махматқулов Шамшод эди. Уни ҳам айни мана шу суд шартли жазога тортиб қўя қолди. Негадир ҳеч бир йўқ инсон ҳақлари курашчиларини эса маъмурий жавобгарлик билан қамоққа ташлашди. “Нега?” – деган савол туғилади. Нима бўлган тақдирда ҳам икки фаол озодликда, аммо уларнинг ҳаётглари хавф остида эмасмикан?

 

23-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.