Nov 132011
 


Қарши шаҳридаги “Кунчиқар”ва “Махаллот” маҳалласи газсиз қолган аҳоли
тўртта расмий ташкилотларга, вилоят хокимига, Қарши шаҳар хокимига, Қарши
шаҳар Газ таьминотига ва Вилоят Газ таьминотига 12 ноябрь куни  шикоят
аризаси юборишди.
Шикоят аризасида айтилишича, хозирги кунда ушбу маҳалла  аҳолиси  ўтган
йили ва шу йилги изғирин кунларда, ”Музлаган балиққа”ўхшаб совуқда яшаб
келишаётганиликларини бидлиришган ва йўқ газ учун келгусида газ
тўловини амалга оширмасликларини ҳам айтиб ўтишган.


Кунчиқар маҳалласида  яшовчи ўз исмини ошкор этишни истамаган манбага кўра:
-Шу ҳафтанинг бошида ҳар бир хонадонга  ўт ўчирувчилар, газ
таьминотидан,шаҳар электр энергия тармоғидан ходимлар махсус рейд
ўтказишиб уйларга “гестаполарча”бостириб кириш ҳоллари бўлган.
Хонадонимнинг ҳамма тешикларини бирма-бир кўришди.
Нима қидираяпсизлар? деб сўрагандим.
-“Уйни нима билан иситаяпсиз”?-деб савол беришди.
-“Кўриб турибсиз  хеч нарса билан” -деб жавоб бердим.
Нимани қидиришни билмайман,”расмий тилхатга” қўл қўйиб беришимни айтишди.
Тилхат билан танишдим,ундаги ёзувлар ҳайрон қолдирди мени.
“Бир нечта ташкилотлардан рухсат олмай,”ўтин печка” қилишим мумкин эмас экан!
Мен бу тилхатга имзо қўйишга  рози бўлмадим.
Мен совуқдан ўлишим керакми,ўтин печка ўрнатмасам, Оилам билан  бу
изғиринда жон сақлашим ҳам керак-ку!Маҳаллий хокимиятни рухсат
бермаслиги тайин,кўп қаватли уйда яшайман. Қайси калласи билан улар
рухсат беради. Барибир ўт кетса ҳам, сел келса ҳам хокимият айбдор
бўлади.Газни бермагандан сўнг -дейди манба.


Бундан чиқди яқин кунларда Қарши шаҳрида “ўтин печка қурганлар” ҳам
жаримага тортилиши мумкин экан.
Хўш жаноб хокимлар! Халқ қандай қилиб жон сақласин!
Бундан  тахминан тўрт  кун аввал Қарши шаҳри Пахтазор ва 2 митти
туманларда яшайдиган аёллар бирлашиб вилоят хокимлигига  газ- электр
энергиясини  беришларини талаб қилиб боришган экан.
Қарши шаҳрида ҳам норозиликлар кетаяпти,аммо натижа “ноль”
Барибир газ йўқ!
Бу қишдан ким соғ чиқади буниси яратганга аён!
Бу кетишда кетаверса, халқ кўчаларга чиқиб кетса нима қиласизлар унда ?
Қани мансабдорлар, халқ уйида ўтириши учун газни беринглар!

13-ноябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.