Nov 122011
 

Ўзбекистон республикаси президенти

Ислом Абдуғаниевич Каримовга.

Ўзбекистон республикаси бош прокурори

Рашиджон Қодировга.

Ўзбекистон республикаси МХХ бошқармаси

Бошлиғи Рустам Иноятовга.

ЖиззахШахарБунёдкормахалласи

1-уй ,3-хонадонида яшовчи

Исломова Мукаррам томонидан.

 

Очиқ хат.

 

Хурматли Президентимиз И.А Каримов! Сиз бошчилигингиздаги мустақил Ўзбекистонимизни гуллаб яшнаши давлатимизни бошқа ривожланган хорижий давлатлари билан бир қаторда тенгма-тенг бўлиши, фуқароларнинг хуқук ва манфаатларини химоя қилишда, ўзбек халқимизнинг обрўсини оширишда ва айниқса республикамизда ёш авлодга кўрсатаётган ғамхўрлигингиз, яратаётган улкан шарт-шароитинларингизни кўриб бенихоя хурсанд бўлмокдамиз.

Хурматли Президентимиз И.А Каримов! Энди биз сизга очик хатимизнинг асосий мазмунини баён килмоқчимиз:

2009 йилнинг сентябр ойида «Жиззахдонмахсулотлари» ОАЖ корхонаси лабаратория сехида элеватор омбор мудири Абулқосимов Салим лабаратория лабаранти Қодирова Дилдорани номусига тегади. Шундан сўнг Қодирова Дилдора Жиззах шахар ИИБ га ариза билан мурожаат қилади ариза қонуний хал қилиниб қаноатлантирилади. Абулкосимов Салимга ЖКнинг 118 моддаси бўйича иш қузгайди ва иккала томоннинг келишувига биноан тергов жараёнида қўзғатилган ишни ёпиб юборади. Қодирова Дилдора биринчи оиласидан ажрашади. Қодирова Дилдора томонидан талаб қилинган шартлар тўлиқ таъминланади.

Шундан сўнг шу корхонада 1995 йилдан буён ишлаб келаётган фаррош Исломова Мукаррам корхона бошлиғи Сатаров Акмалга бу корхонамизда бир қанча аёллар ишлайди номусга чидашнинг ўзи бўлмайди иккаласига хам чора кўриб иложи бўлса бошка ишга ўтиб ишлашликни маслахат беради. Корхона бошлиғи Акмал Саттаров бу маслахатларни бир четга суриб куядида кундан кунга ўша Қодирова Дилдора билан якиндан хамкорлик қилишни лозим топади. Диёнатли пок аёлларимиз бундай ишларга бардош бераолмаганларидан кейин корхонадаги бўлган ва бўлиб ўтган барча қонунбузарлик порахўрлик ва махаллийчиликларни фош қилиб, қуйи ва юкори турувчи ташкилотларга мурожаат қила бошлайди. Тафтиш жараёнида жуда кўп микдорда толон торошлик масалан: корхона рахбари Акмал Саттаров акаси Сатаров Абийирнинг «Софлик ва бегуборлик» хусусий фирмасига корхонанинг миллиард сўмлаб маблағини қурилиш қилиш мақсадида ўзлаштиради.

2011 йилнинг феврал ойидан бошлаб маслахатга кирган фаррош Исломова Мукаррамга ва унинг оила аъзоларига нисбатан тайзиқўтказиш бошланди.

2011 йилнинг 5 май куни корхонада омухта ем сехида лабарант бўлиб ишлаётган қизим Исломова Мастурага Буйруқ №36 ш/т билан ишдан четлаштирилаяпти.

2011 йилнинг 17 май куни корхонанинг тегирмон цехида фаррош бўлиб ишлаётган келиним Исломова Нодирани буйруқ №45 ш/т билан ишдан четлаштиради.

2011 йилнинг 7 июл куни корхонада елеватор цехида ишчи бўлиб ишлаб келаётган ўглим Исломов Давлатни буйруқ №82 ш/т билан ишдан четлаштиради.

2011 йилнинг 15 августида корхонада 16 йилдан буён форрош бўлиб ишлаб келаётганлигимни иноботга олмасдан буйруқ №107 ш/т билан ўзим яъни Исломова Мукаррамни хам ишдан четлатишди.

Энг ачинарли холат шундаки бундай рахбарларни террорист десак муболаға бўлмаймиз. Эндиликда бу тўрттала оила ва уларнинг фарзандларининг келажаги тўғрисида ўйламасдан шунчаликга борди. Лекин бунга Жиззах вилоятидаги рахбарлар панжа орасидан қараб келмоқда. Қонун барчага баравар деганидек бир қанча қонун ва ўзгартиришларни қонун чикариш палатамиздагилар давлатимиздаги фуқаролар учун чикаришмоқда уларни назорат қилишликни прокуратурага юклатилган бўлса натижа самарасиз қолавергач вилоят МХХ ташкилотига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлдик хақиқатдан хам Жиззах вилоятидаги дон махсулотлари корхонасидаги ишлаётган рахбарлар назоратсиз қолганми? Толон-торошликга йўл очилганми? Шунга ойдинлик киритишга амалий ва қонуний ёрдам сўрашликни лозим деб топдик. Арзимиз самарасиз қолмади.

Жиззах вилоят МХХ нинг сайи харакатлари билан корхона рахбари Сатторов Акмалнинг акаси Сатаров Абийирга нисбатан Уз.Рес ЖКнинг 189 модасининг 3-кисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов харакатлари Жиззах вилоят прокуратурасида олиб борилмоқда.

Шундан сўнг корхона рахбари Саттаров Акмал ва шу корхонанинг юристи ХакимовЎрол 2011 йилнинг 21 сентябрида 740 сонли даъво ариза билан ФИБ Жиззах туманлараро судига мурожаат қилиб, Исломова Мукаррам ва унга тегишли бўлган оила аъзоларига нисбатан қурилган бинони бузиб кўчириб юборишликни сўрайди. Суд даъво аризани қаноатлантириш учун давлат божини талаб қилади. Даъвогар Жиззах дон махсулоти давлат божини тўлаш учун ҳисоб ракамида пул маблаги йўқлиги учун судга №742 сонли илтимоснома киритади. Жиззах дон ОАЖ корхонаси рахбари Сатаров Акмал 2011 йил 21 сентябрда №741 сонли хат билан Жиззах вилояти ОАТБ «Агробанк» хат билан мурожаат қилиб қарздорлигини сўрайди. 2011 йил 24 октябрда №12/348 сонли жавоб хатида сиз рахбарлик қилаётган Жиззах дон корхонасининг К2 даги жами қарздорлиги 54 258 844 938 (эллик тўрт миллиард икки юз эллик саккиз миллион саккиз юз қирк тўрт минг тўққиз юз ўттиз саккиз) сўмни ташкил этади, деган жавоб хатини илова қилган холда судга тақдим этади.

Энг ачинарли холатни яна бир бор гувохи бўлмоқдамиз. Бир неча йиллардан буён рахбарлик қилиб келаётган Акмал Сатаров шунчалик яъни миллиардлаб қарздорлик содир қилиб яна толон-торожликга қўл уриб ўтирса-ю Жиззахлик рахбарлар қаёқга қараётганига хайронсан киши ишлаб чиқариш корхонаси деганда нимани тушуниш мумкин???

Мухтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов!

Сиз бир қанча давлатлар билан дўстона келишув битимлари тузиб давлатимизда тинчлик пойдеворини мустаҳкамлаш ва бойитиш мақсадида жон куйдирмоқдасиз. Терроризмга қарши курашиш йўлида Жиззах вилоятидаги Сатаров Акмалга ўхшаган уни қўллаб қувватлаб турган баъзи бир мутасадди рахбарлар мамлакатимизнинг ривожи ўрнига ортга тортмоқда.

Мен сизга ўз дардимни интернет орқали етказишга мажбур бўлдим. Зора ўқиб мени ва оила аъзоларимни ишга тиклашга ёрдам берарсиз деган умиддаман.

Сизга соғлик тилаб қолувчи қизингиз Исломова Мукаррам.

Sorry, the comment form is closed at this time.