Nov 132011
 

80 йиларнинг охирида фолият бошлаган биринчи демократик ташкилот Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши,Совет армиясида хизмат қилаётган фарзандларимиз муаммолари,қолаверса,Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун кураш бошлаган даврларида Холхўжа ака  ушбу ташкилот фаолларининг олдинги сафларида бўлди. Мустақилликнинг дастлабки йиллари  Ангрен шаҳри  яқинида жойлашган Жигаристон  қишлоғида зилзила содир бўлганида,табиий офатдан зарар кўрган оилаларга давлат томонидан ажратилган маблағни маҳаллий хокимият  ўзлаштириб юборганлигидан хабар топган Холхўжа ака халқни оёққа турғазди. Раҳбарларнинг жирканч ишларини фош қилди. Бундай қахрамонона жасорати учун у 8 ой  давомида Тоштурмада хибсда сақланди. Маҳаллий аҳоли ва халқаро жамоатчилик ҳаракатлари билан хибсдан озод этилган қахрамонимиз  Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамияти Тошкент вилояти бўлимини бошқариб,халқимизнинг чексиз  ҳурмат эътиборига сазовор бўлди.Ўтган вақт мобайнида Холхўжа  Юнусов халқ манфаатини кўзловчи  улкан ишларни амалга оширди. У ўз жасорати билан нафақат омманинг,балки маҳаллий хокимият вакилларининг ҳам хурматини қозона олди. Ишбилармон сифатида тер тўқиб топган маблағи ҳисобидан  болалар уйларига,ногиронларга,кўп болали оилаларга ҳамиша кўмак бериб келди. Етим болалардан бирини ўз ҳисобидан уйлаб,жойлади. Холхўжа Юнусовнинг савобли ва айни дамда ибратли ишлари хусусида Ангренликлар фахр билан кўп гапиришади. Холхўжа ака ҳақида гап кетаркан,беихтиёр у кишининг фидоийлигини ифодаловчи бир воқеа ёдимга тушди. Х. Юнусов  истиқомат қилаётга Грум қишлоғидаги мактаб  биносини,ҳозирда қилган жиноятлари учун жазодан қўрқиб қочқинда юрган,шаҳарнинг собиқ хокими бир бойваччага сотиб юборишга енг шимарган. Бундан хабар топган Холхўжа ака халқни хушёрликка,курашга  ундади. Кўзлаган мақсадидан кечиши ва жим юриши учун хоким ва бойвачча Холхўжа акага 10 миллион сум  пора таклиф килишди. Акамиз бу воқеани халққа етказди,харом пул олишни истамади,10 миллиондан воз кечди. Ҳа,Холхўжа аканинг фидоийлиги. Ҳалоллиги,ўз ақидаларига содиқфлиги сабаб қишлоқ  мактаби сақланиб қолди. Ҳозирда бу мактабда Грум аҳолисининг фарзандлари  таълим  олимоқда…Яқинда  у кишининг ўзи асраб қолган айнан мана шу мактабда Холхўжа Юнусовнинг 60 ёши катта тўйу тантана билан нишонланди. Тантанада 400 нафардан ортиқ  мехмон иштирок этди. Улар орасида Холхўжа аканинг мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган дўсту-ёрлари,биродарлари,қарндош –уруғлари,шунингдек,  маҳаллий хокимият ва хуқуқ тартибот орган раҳбарлари ҳам бор эди. Машҳур хофиз,Холхўжа акамнинг  яқин  қадрдонлари Дадахон Хасанов ушбу айёмда енг шимариб,хизматда бўлди. Мен ҳам тадбирда  сўз олиб,«Бирдамлик» ҳаракати фаоллари ва шахсан ҳаракат раиси Баходир Чориев номидан Холхўжа акани қутлуғ ёшлари билан самимий қутладим. Умр бўйи халқ ғамини еб,фуқароларнинг турмуш фаровонлиги учун курашиб келган Х. Юнусовни Грум қишлоқ аҳолиси  қишлоқ фуқорлар йиғини раислигига муносиб деб топишган.  У кишини оқсоқол этиб сайлаш  жараён ҳам катта курашлар остида ўтган,агар билсангиз. Ҳа,юртдошларимизнинг бугуни,келажаги учун  курашган ва курашаётган кишилар меҳнати ҳеч қачон ерда қолмайди. Халқ албатта улар учун ҳамиша дуода бўлади,олқишлайди.  Эл-юрт учун қайғурганлар ҳамиша қадр топади,  эъзозда бўлади. Буни Холхўжа Юнусов фаолияти мисолида кўришимиз мумкин.

Яна бир бор акамизни кутлуг ёшлари билан табриклаймиз.Уларга сиҳат- саломатлик,адолат йўлидаги  курашда бардамлик тилаймиз.

Носир Зокир.

 

http://www.birdamlik.info/?p=19346

Sorry, the comment form is closed at this time.