Nov 122011
 

  Бугун, яъни 12 ноябрь соат тахминан  13 ларда  Қарши шаҳар Фурқат
кўчасида бир  ёш йигитни (оилали 1 боласи бор,ёши тахминан 23ларда)
плита бетон босиб қолган. Муштарийларга анчадан буён таниш бўлиб қолган
ушбу  шаҳар кўчаси асосан камбағалларнинг асосий нон топиш жойларидан
бири бўлиб қолган эди.Аммо  Режимнинг вилоятдаги вакили Нуриддин
Зайниевга камбағалларнинг шу жойи ҳам кўп кўринганлиги сабаб, ушбу
кўчага бир неча маротаба хуруж қилиб савдо жараёнларига таъқиқ қўйиб
келаётган эди. Охирги марта тахминан 7 кунлар аввал ушбу кўчани тамоман
ғишт билан териб йўлакни трактор билан ағдартириб ташлаган
эди.Модомики  10 метр нарида ҳар бири 4 тонна келадиган  темир бетон
девор билан  ҳам ёптирилган эди. Бундан 1 кун аввал ўспирин болалар
ғишт деворнинг 1 метрларини бузишган. Бугун эса ушбу бетон деворнинг
1тасини узун арқон билан  қулатиш мақсадида ҳар икки томондан
тортишган натижада бетон девор қулаб бир йигитнинг (исми Суннат)
ярмидан, яъни белидан паст қисмидан босиб қолган. Одамлар кўпчилик бўлиб
болани қуткариб олишган, йигитни тезликда шифохонага жўнатишган.


Шуни айтиб ўтиш керакки Нуриддин Зайниев вилоятга хоким бўлганидан
буён ғалати сиёсат юритиб келмоқда. Яъни бир томондан  аҳолининг ўз
ҳолича қуриб олган қурилишларни  актив равишда бузиб келаётган
бўлса, иккинчи томондан вилоятнинг ниҳоятда кўп нуқталарида унинг ўзи
ноқонуний равишда бетон деворлар, бардёрлар билан тўсиб қўймокда,Шу
сабаб  унга  халқ иккита лақаб қўйиб олган- ”Мурдашуй”( бу унинг ота
касби) ва “жаноб Бордёр”.
Муаллиф фикри:-Яна бир одамнинг умрини қирқдинг ҳаётхўр Зайниев

 

 

12ноябрь , 2011- йил.

Нодир Ахатов

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг

Қарши шаҳар бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.