Nov 112011
 

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовга.

Қарши шахҳар Маҳаллот маҳалласи
Ёшлар кўча №1 уйда яшовчи
Гулшан Қораева томонидан

БИЛДИРИШНОМА.

Хурматли президент!
Мен Гулшан Қораева Тураевна 1977 йил 18 январида Қарши шахрида туғилганман. Маьлмотим ўрта махсус, 3 нафар фарзандининг онасиман.
Тўнғич фарзандим анча йиллардан буён ногирон.
Сизга қилаётган мурожаатимнинг сабабларидан бири, менинг фарзандим
анча йиллар илгари ўлимдан қолган ва шунча вақтдан буён у ногирон.
Унинг яшаши ва бироз бўлсада ўзига келиши учун ҳали ҳам курашаяпман.
Даволатишни тўхтатганим йуқ.  Мен  эьтибор билан қараётганим туфайликдир, балки яратгам эгамнинг кароматидир, фарзандим ҳозирги кунда менинг бағримда. Изғирин кунлар бошланиши билан бизда газ умуман йуқ. Мен
фарзандларимнинг аҳволига қараб туриб ачиниб кетаяпман. Уларга бир
тайинлик иссиқ овқат тайёрлай олмаяпман, кийим –кечакларини ювиб
қуритиб хам бера олмаяпман. 3 синфда ўқийдиган қизимни,  ҳаттоки
таьтили тугабдию, ювинтира олмадим. Сочлари “патаги чиққан” ҳолда
мактабга юбордим. Бунга ким айбдор? Газни бермаган ҳукуматми, ёки ювинтира олмаган менми?
Ўзбекистондан газ чиқадию, аммо халқи ундан фойдалана олмаса! Ҳурматли
Президент, мен бу изғирин қишдан фарзандларимни қандай олиб чиқаман?!
Ўлим чангалига топширмаган фарзандимни ва қолган фарзандларимнинг ҳам
совуқдан ўлишига қараб турайми?  Мен Сизга интернет тармоғи орқалик,
кўпга билдириб  мурожаат қилишга мажбурман. Агар хат ёзиб почта билан
юборсам, то сизга етиб боргунча балки Қарши шахрида совуқдан  музлаб
қолишим турган гап! Сизга зудликда юзланишга қарор
қилдим. Электрэнергияга ҳам хозирги кунда ишонч йуқ. Ахолининг кўпчилик
қисми электр энергия туфайли жон сақлаяпти.

Жаноб Президент!
Мен яқин кунлар ичида вилоят хокимлиги биноси олдида,норозилик
тариқасида очлик акциясини ўтказмочиман. Мени бунга тўла хаққим бор
деб ўйлайман. Бу акцияни бошлашимдан аввал мен албатта тегишли
инстанцияларга хат билан  маьлум қиламан. Мен  хокимиятдан меьёрида
газ бериш талабини қўяман. Ўрнатилган счётчикдан тамоман газ ўтмаяпти,
агар уни олиб ташласам йуқ газ учун менга “Отни калласидай” келадиган
пулни шахар газ таьминоти бўйнимга илиб кўяди.
Қарши шаҳар газ таьминоти ходимлари  фирибгарлик йўлига ўтиб
олганликлари тайин.
Қарши шаҳрида ишлатилмаган газ учун бўйнига  қарз илинмаган инсоннинг
ўзи бўлмаса  хам керак.
Халқ дардини тинглайдиган бирор зот борми Ўзбекистонда?!

Негадир маҳаллий ҳокимият вакиллари газ захирада тугаган дейишаяпти.
Лекин Қарши шаҳар чойхоналарида менинг буйим баробарида газ ёниб
турибди. Бу азо-казоларнинг чойхонасидир? Балки шу сабаблик ҳам биз
ахоли газсиз қолаётгандирмиз?

Сизга эхтиром билан Гулшан Қораева!

Sorry, the comment form is closed at this time.