Oct 292011
 

  Наманган шаҳрига бундан икки йил олдин келган одам бугун шаҳарни танимайди. Айниқса Тошкентдан шаҳарга кириб келишдаги катта йўлни ҳар иккки томонига улкан бинолар қурилган. Кўрсангиз ҳавасингиз келади. Аммо ўша йўлдан ўнг ёки чап томондаги кўчалардан 100 метр ичкарига кирсангиз атрофда умуман ўзгариш бўлмаганига гувоҳ бўласиз. Йўллар юриб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган. «Навбаҳор « ўйингоҳи ёнидан ўтган йўлдан юқорига чиқиб борсангиз салкам бир чақирим йўл таъмир этилганига роса 15 йил бўлди. Йўл ўйдим чуқур бўлиб ётибди. Ҳокимлар ҳар футбол ўйини бўлганида футбол кўргани шу йўл орқали ўйингоҳга кириб боришади.Лекин бирор раҳбар йўлнинг бу аҳволига эътибор қаратмайди.

28-октябрь куни Наманган туманидаги Олахамак қишлоғига, бир дўстимизнинг тўйига бордик. Қишлокда газ йўқ, электр чироғи йўқ.Тўй қиладиган оилалар махсус движокдан фойдаланишмоқда. У ҳам ўчиб қолавериб одамнинг асабини ўйнатади.Қишлоқ йўлларидан пиёда умуман юриб бўлмайди.Тиззангизгача балчиққа ботасиз. Бу муаммо битта бу қишлоқда эмас. Кейинги вақтларда кўп қаватли уйларга ҳам икки уч кунлаб газ келмай одамлар учоқларда овқат қилиш ҳоллари учрамокда. Илгарилари худудларда навбати билан электр чироғи ўчса, ҳозирги кунда бир кунда икки, уч марталаб ўчмокда. Одамлар бундан норози бўлмоқдалар. Ўзбекистон телевиденияси бир томонда Ўзбекистон газ,электр энергияси мустақиллигига эришгани ҳақида гапирса бир томонда вилоят телевидениялари ўтин билан кўмирни реклама қилиб ётибди. Бирор бир раҳбар ОАВлари орқали бу камчилликларни сабабларини тушинтириб бермаяпди.Шаҳарларимизнинг янада чирой очиши учун кўп ишлар қилинмоқда, бундан кўпчилик хурсанд, лекин ўша қурилишларга сарф қилинаётган маблағларнинг маълум қисми юқоридаги муаммоларни ҳал этиш учун сарфланса бўладику.

 

 

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

29.10.11

Sorry, the comment form is closed at this time.