Oct 282011
 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалиловнинг турмуш ўртоғи Мукаддас Темирова уни кўргани 11 октябрда Зангиота туманига бориб келганини айтганди.
Икки кунлик учрашувга кирган Муқаддас Темировага кўра,
-“Эримнинг ахволи яхши, даволаниб чиқибди.Илгаригидай қаттиқ йўтал
йуқ, қўлоғини том босганини эьтиборга олмасам қониқарли-дейди Муқаддас
Темирова.
Ғайбулло Жалилов қайта-қайта 2010 йил 10 йилдан  ортиқроқ вақтга диний
мотивлар асосида, озодликдан махрум этилди.
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти  фаоли Ғайбулло Жалиловга оид,
барча тафсилотларни  хабарларимизда маьлум қилиб келаяпмиз.
Унинг айбсиз эканлигини айтиб келинсада, Ўзбекистон суди  айбдор деб топган.
“Қашқадарёча одил суд” томонидан унинг  “террочилиги” факт билан исботланмади.
Шу кунга қадар, у Тошкент шахри Зангиота қамоқхонасида хибсда сақланмоқда.
Муқаддас Темированинг айтиши бўйича, қамоқхона ичкарисига имом муфтийлар киргизилаётган ва диний мотивлар асосида қамалган
маҳбусларга(асосан),ҳар ҳафтада
“диний докладларини”ўқиб кетишар экан.
Имомлар сабр тоқатли бўлишга, яьни ойнинг 15 беши қоронғу бўлса,15 ёруқ
бўлишини, бу синовчи дунёда синалашаётгани ҳақида бот-бот гапиришар
эканлар.
Муфтийлар  ўзлари ҳам  ишонмайдиган эртакга ишонтиришга ҳаракат
қилишаётгани жуда ҳам кулгули ҳолат туюлади инсонга!
Улар айтаётган ёруқ кун келармикан? Яна қанча кутмоқ  лозим? Ёруқ кун
деганларида нимани инобатга олишаяпти? деган савол туғилади инсонда.
Ҳарна бўлсада, “Эртаклар яхшиликга етаклар”дейишади.

 

28-октябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.