Oct 262011
 

Кейинги пайтда дарёларнинг бўйида, заканларда балиқ овлайдиган браконьерлар сони кўпайиб кетди. Ўзим ҳам балиқ овига қизиқаман, ҳар дам олиш кунлари балиқ овлагани қармоқ кўтариб, дарёларга, заканларга бориб балиқ овлаб келаман ва шахсан браконьерларни қандай иш олиб боришини кузатиб келаман.

Улар сувдаги балиқларни движок ёрдамида ўлдириб пуллашмоқда.

Аммо табиатни муҳофаза қилувчи мутасадди шахслар нимайки ҳаракат қилмасин уларнинг сони кўпайиб бормоқда. Браконьерларнинг кўпайишига асосий сабаб, бирор бир браконьер балиқ овлайдиган бўлса, унга фақат енгил жарима олиш эвазига ёки 100-200 минг сўм пора олиш билан браконьерларни қўйиб юборишади. Натижада броконьерларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

«Ўзбекистон худудидаги барча ўсимликлар ва ҳайвонлар, барча табиат ресурслари давлат тарафидан ҳимояланиши кафолатланган». (Ўзбекистон республикасининг Конституцияси)

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаолмаётган хукумат ташкилотлари, лоақал табиат бойликларини ҳимоя қилсалар бўлмайдими.

26-октябрь, 2011- йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.