Oct 262011
 

   25 октябрь куни тахминан соат 11.00 лар атрофида, менинг 14 октябрь куни
вилоят хокими Н.Зайниев номига ёзган аризам бўйича,вилоят газ
бошқармаси ходими Раджабов Жамшид, мен яшайдиган хонадонга ташриф
буюрди.
-“Сиз ариза ёзган экансиз, газ бўйича”-дейди ходими.
Мен ҳам ҳайрон бўлдим, қайси аризам экан ва  кўрсатишларини сўрадим.
14 октябрь куни Бирдамлик ҳаракатининг ўтказган ОШ тадбири туфайли
Н.Зайниевга ариза билан мурожаат қилгандим.
Орадан анча кун ўтиб мазкур аризам, вилоят хокими ўринбосари
Э.Мамадиёровдан вилоят газ бошқармаси қўлига ўтибди, аммо аризада бир
нечта муаммолар кўрсатилган эди.Негадир охирги илтимосим юзасидан
махаллий хокимият вакиллари ишга киришибди.
Хуллас бир неча кундирки, табиий газ бизда йўқ хисоби эди. Бир пиёла
иссиқ овқат қилиш, ҳаммомда чўмилиш дегани умуман эсимиздан чиқди то
ҳозирги кунгача!
Шу сабабли, вилоят газ ходимини уйга киргиздим.Ўчиб қоладиган
даражадаги, милтиллаб турган газнинг аҳволини кўрсатдим.
Менинг гапимга ишонқирамай турган газ ходими, қўшниларнинг ҳам газини
кўриш истаги борлигини айтди.
Қўшни хонадонларга ҳам бирма-бирма зиёрат қилдирдим.Аҳволи
меникидайлигини кўриб қаноат ҳосил қилди чамаси. Шу тобда кўчага чиққан
қўшниларим эса, бири қўйиб бири “газни беринглар”дея гапира кетишди.Газ
босимини кўтариш бу ходимнинг қўлида эмаслигини оддий халқ қаерданам
билсин.
Фақатгина Ўзбекистон Республикаси Транс –Газ вазирлигига
боғлиқлиги, юқоридан кўрсатма беришсагина газ босими кўтарилиши бу
аниқдир.
Шундай қилиб  ходим ҳеч нарса демай,.индамай кетди.(тўлов хужжатларни кўриб)
Ҳамма гап қиш мавсуми қандай келишига боғлиқдир.Совуқ бўлса халқнинг шўри қурийди.

Вилоят хокими Н.Зайниев қолган илтимосларимга ҳам ижобий ёндошадилар
ва ёрдам берадилар деган умиддаман.

26-октябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.