Aug 092011
 


Мен Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ,,Қишлоқ
тараққиёти ва ободлиги тўғрисида”ги фармонини қўллаб-қувватлаб,
амалдаги қонунларга тўлиқ таяниб фаолият юрутганлигим боис менга
нисбатан уйдурма айбловлар уюштирилиб, асоссиз тарзда озодликдан
маҳрум этилдим…
Бу ҳолат жаҳон ҳамжамияти назарида ,,Ўзбекистонда нафақат Президент
қарори ва Давлат ички сиёсатини амалий қўллаб-қувватлаш ҳам оғир
жиноят экан” деган тушунча пайдо қилган бўлса, ажаб эмас! Дилмурод
Саййид (Саидов).

Биз танииқли журналист Дилмурод Саййидни ахволини суруштириб қуйдаги
маьлумотларни эшитдик: 21.07.2011 куни Дилмурод Саидовнинг онаси
томонидан Президент Девонига илтимоснома топширилган;

Илтимоснома Мухтарам Президент жаноблари ! Менинг ўғлим, Дилмурод
Саидов Эгамбердиевич, 12 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилиб, икки
ярим йилдирки ҳибисда. Унинг айби шуки,Ўзбекистон Президентининг
,,Қишлоқ тараққиёти ва ободончилиги тўғрисида”ги эъзгуликка
қаратилган фармонини қўллаб-қувватлаб, қонунларимизга таяниб, фаолият
юритганлигидадир. Ўғлим Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги
талон-тарожликларни аниқ далиллар асосида исботлаб, вилоятнинг собиқ
ҳокими Ў.Барноев ва прокуратура идораларига ҳужжатлар тақдим этганлиги
боис ўғлимга нисбатан сохта айблов уюштириб, уйдирма жиноят билан уни
қамадилар. Таъзйиқ ва ноҳақликлар ҳанузгача давом этмоқда.
Муҳтарам Президент жаноблари! Мамлакатимизнинг зиёли бир фуқороси ўз
юртбошчиси фармонини қўллаб-қувватлаши наҳотки оғир жиноят ҳисобланса?
Бу савол ечимида судлов босқичларининг холислигига ишончим қолмаган.
Тушунимча, ,,жиноят иши” жилдларидаги уйдурма ва соҳтакорликларнинг
қонуний ҳал этилмаслиги ортида ғаразли манфаатлар турибди.
Энг ачинарлиси, бу ғаразликлардан манфаатдорларнинг муқаддас
қонунларимиз ва Сиз-муҳтарам юртбошимизнинг эъзгуликка қаратилган
фармонингиздан ҳам устун келишликка интилаётганлигидир!
Бироқ мен адолат тез орада тиклинишига ва бунда шахсан сизнинг ҳолис
кўмагингизга тўлиқ ишонаман.

Дилмурод Саййиднинг укаси Обиджондан олинган маълумотлар.
2011йилнинг апрел ойида Дилмурод Саидовнинг вазни 57кг бўлса, хозирги
кунга келиб вазни 52 бўлиб бўйи178см экан. Яна бир ,,янгилик” айни
вақтда акам Дилмурод Новои шахрининг 64/36 муассасида жазони ўтаётиб,
,,навбатдаги буюртма” (бу тўртинчиси) тартиб тузарликни Дилмурод
хисибига ёзилиб 3кун (26.IV-29.IV) изоляторга қамалган.
Қиссадан хисса шуки: Ватанимизнинг 20 йиллик тўйига бўладиган
амнистия авфи Дилмуродга қўл келмасин деган ниятда бўлса керак .!?
Бу борада дўстлар ўз муносабатларини билдирадилар, деб ишонамиз!

Sorry, the comment form is closed at this time.