Aug 102011
 
Абдужалил Бойматов Ўзбекистонда президент Каримов истеъфосини талаб қилган камчил шахсларнинг бири
09.08.11 17:03
ЎИҲЖ ичидаги жанжал ва бўлиниш
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти иккига бўлинди. Сиёсий келишолмаслик икки президентни майдонга чиқарди, уларнинг ҳар бири ўзини ташкилотнинг раҳбари деб билади ва ўз рақибини айблайди.

Икки бошли ЎИҲЖ
Мамлакатнинг энг кўҳна ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти – Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти – ўз аъзоларининг жанжали орасида қолди.

Интернет сайтларида бир неча ой давом этган кураш, ҳозирча ташкилотнинг икки қисмга ажралгани ва ЎИҲЖ президентлигига икки шахснинг даъво қилаётгани билан якун топди.

Уларнинг бири – ҳозир Ирландияда яшаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Абдужалил Бойматов. У 2009 йилнинг майидан ташкилот раҳбари бўлган, ва бугунги кунда фитна жабрдийдасига айланмоқда.

Иккинчиси – у ҳам ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, Швецияда “Stopdictatorkarimov” вебсайтига асос солган Хазратқул Худойберди. У ЎИҲЖ рахбари этиб, 15 июл куни Францияда етти нафар аъзо иштирокида ўтган Конгрессда сайланган.

Президентлар ва “кулранг кардинал”

ЎИҲЖ орасидаги бўлиниш сабабини Бойматов, фуқаролик жамияти ва мухолифатнинг айрим вакиллари билан келиб чиққан сиёсий ва ғоявий келишмовчиликда деб билади.

Бироқ унинг позицияси, Бойматовнинг тасдиғича, агар унинг мухолифлари тарафида ЎИҲЖнинг лидери ва ўзбек ҳуқуқ ҳимояси фаҳрийси Толиб Ёқубов турмаганида бунчалик аянч тус олмаган бўларди.

Ўз соғлиғи туфайли Ёқубов ЎИҲЖ президенти вазифасини бажара олмади, узоқ изланишлардан сўнг у ўз ўрнига Абдужалил Бойматовни танлади ва унга 2009 йили ташкилотга раҳбарликни таклиф қилди.

“Аслида Ёқубов ҳеч қачон мени мустақил рахбар сифатида тан олмаган, – дейди Бойматов, – у ўзини ЎИҲЖ рахбари деб билган”.

Ёқубов шунингдек, айрим ўзбек лидерларига ҳужумлари учун анча узоққа кетиб қолди дея ҳисоблаб, Бойматовнинг ЎИҲЖ президентлигидаги тақдирини ҳал қилган асосий ўйинчи бўлди.

Мухолифатни танқид қилиш тақиқланади

ЎИХЖдаги тўнтариш май охирида, янги мухолиф уюшма – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг Берлиндаги йиғилиши пайтида юз берди. Унга – “Эрк” партияси, “Андижон – адолат ва тикланиш”, “Таянч” ва фуқаролик жамиятининг алоҳида фаоллари киришди.

Айни ташкилотлар ва шахслар, Бойматовнинг сўзларига кўра, унда таҳлика ва ишончсизлик туғдирмоқда.

“Эрк” раиси Муҳаммад Солиҳ – 20 йилдан буён президент Ислом Каримов каби партия лидерлигига бирорта сайлов ўтказмаган псевдодемократдир”, – дейди Бойматов.

ЎХҲга асос бўлган бошқа ташкилотларда эса у, мамлакатда исломий давлат қуриш ғоясини

Толиб Ёқубов – Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимояси фаҳрийси

кўтариб чиқаётган Ўзбекистоннинг исломлаштирилиши тарафдорларини кўради.

ЎХҲ ғояларини қўлламагани, Бойматовнинг сўзларига кўра, ЎИҲЖнинг янги уюшма таркибига киритилишига қарши чиқишига сабаб бўлди.

“ЎХҲ Ўзбекистонга нима бера олиши мумкин – бу Каримовнинг дунёвий диктатурасидан ҳам баттар ёмон бўлган исломий давлатдир”, – дейди Бойматов.

Бироқ Толиб Ёқубовнинг ЎХҲ юзасидани фикрлари бошқача. У янги уюшмани қўллаб қувватлашни ва ЎИҲЖни унинг таъсисчилари қаторида кўришни истади. Қайсар  президентнинг тақдири тезда ҳал бўлди.

“Диктатурада – қоидаларнинг бажарилиши талаб қилинмайди”

Бойматовнинг мухолифатни нодемократликда айблаши, Толиб Ёқубов фикрига кўра ҳаддан ошиб кетди, кейинчалик эса у фақат “Эрк” лидери Солиҳ шахсияти атрофида ғимирлаб қолди.

Бойматов президент Каримовни, “Бирлик” партияси лидери Абдурахим Пўлатовни ва Муҳаммад Солихни давлат ва партия тепасида тургани учун танқид эта бошлади, бироқ кейин ўз ҳужумларини фақат сўнгги шахсга қаратди, дейди Ёқубов.

Ҳуқуқ ҳимоя фаҳрийсининг фикрича, агар мухолифат партияси мамлакат ичкарисида бўлса ва нормал фаолият учун имкони бўлса, ундан ички рақобатни талаб қилиш мумкин.

Бироқ партия диктатура шароитида, ва унинг лидери Солиҳ каби 18 йил давомида мамлакатдан қувғинда яшаса, бунга бошқача талаблар қўйилиши лозим, дея ҳисоблайди Ёқубов.

“Диктатура шароитида, қоидаларга риоя қилиш талаб қилинмайди, партия тепасида тажрибали шахс, лидер туриши шарт”, – дейди Ёқубов.

Бироқ, Ёқубовнинг тасдиғича, Бойматовнинг қайта сайланишига, унинг мухолифатни танқид қилгани эмас, балки тошкилот Низомини бузгани, масалан, унга жўнатилган ЎХҲ йиғилиши таклифномасига ёзма жавоб бермагани сабаб бўлган.

Қувилиш шакли

ЎХҲнинг майдаги мажлиси ва унда қабул қилинган ЎИҲЖ президентини қайта сайлаш қароридан сўнг Ўзбекистон фаолларининг аксарияти имейллари Абдужалил Бойматов шахсиятини ҳақоратловчи хатларга тўлиб кетди.

Ўзбек мухолифатининг кир “ич кийими” ошкор намойиш этилгани кўпчиликни ранжитди, бироқ афтидан жанжал иштирокчилари бундан мустасно, улар омма олдида бир бирини ҳақоратлашда давом этишди.

Толиб Ёқубов ЎИҲЖ аъзоларидан бирор шахс Бойматовга ифлос хат ёзмаганини билдиради. У бундай ёзишмаларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХҲ) қўли бор дея ҳисоблайди, унинг сўзларига кўра, бу идорада махсус дезинформация бўлими фаолият олиб бормоқда.

Бойматов эса бошқача фикрда ва ҳатто у ЎИҲЖнинг иккинчи президенти Ҳазратқул Худойбердининг мактубидан иқтибос келтиради, бу мактубида Хазратқул Худойберди, “молхонадаги товуқ” дея атаган.

“Жумладан Баҳодир Намозовнинг бошқа бир ҳақоратини эса, ўқишни ҳам истамайман, улар шу даража чиркиндир”, – дейди Бойматов.

Бўлиниш тасаввуримиздагидан кўра чуқурроқ

Ўзбекистон ичида қолиб ишлаётган ЎИҲЖнинг кўплаб аъзолари қўллаб қувватлаган Бойматовнинг сўзларига кўра, гап унинг шахсиятида ҳам эмас, у ташкилот президентлигига осилиб олгани йўқ.

Балки ЎИҲЖнинг бўлинишига олиб келган ғоявий ва сиёсий келишмовчиликлардадир, – бу келажакда бутун Ўзбекистон жамияти бўлинишидан дарак беради.

Бу айнан демократия ва исломий давлат тарафдорлари ўртасида, танқидга тоқатли томон ва бунга тоқат қилмайдиган, ҳар қандай йўл билан ўз мухолифининг оғзини очирмасликка тайёр шахслар ўртасида юз беради.

“ЎҲЖнинг бўлиниши – кучларнинг ҳолати, одамларнинг маданияти, улар фойдаланаётган метод ва воситаларни намоййиш этувчи ўзбек жамиятидаги навбатдаги дарздир”, – говорит Бойматов.

“Ҳозирча бу зиддият менга, Ўзбекистонда ҳақиқий демократлар жуда кам эканлигини англатади”, – дея қўшимча қилади у.

http://www.uznews.net/article_single.php?lng=uz&cid=22&aid=837

Sorry, the comment form is closed at this time.