Aug 092011
 

Носир Зокир.

Рамазон ойи бошланишидан олдин,Фарғоналик бир гурух дўстлар Наманганда мехмон бўлишди. Бир пиёла чой устида мазмунли сухбат қурдик. Орамизда олимлар,зиёлилар билан бирга оддий дехқонлар ва ишчилар хам бор эди.

«Бирдамлик»,«Бирлик» ва «Эрк» хақида турфа фикрлар айтилди,тортишувлар бўлди. Олимлардан бири Алижон Обидов гапни фалсафадан бошлаб,Олтернинг «Одамлар ўз калтафахмликларини ғазаб билан тўлдирадилар»деган фикрини айтиб,хозирда хорижда фаолият олиб бораётган баъзи сиёсатчи Ватандошларимизни ўз фикрига қўшилмаган сафдошларини сотқинликда,хойинликда айблаётганларини,ўта ачинарли ва кулгили ҳол деб баҳолади. Ўзи четда туриб,бу ердаги вазиятни чуқур англамай,айбланаётган кишилар билан сухбатлашмай туриб,ўзи шундоқ хам қийин шароитда фаолият олиб бораётган кишиларни,нега хойинликда айблайдилар,деди.

Алижон Обидов Шаунинг қуйидаги фикрларини келтирди:«Донолик эхтироссизликда эмас,балки эхтиросларни бошқара билишдадир». Гап айланиб фалсафий фикрларга ўтиб кетди. Каминангиз кўпчилик қатори фалсафий фикрларни «кўпроқ зиёлилар мутоалаа қилади» деб юрар эканман,кутилмаганда оддий дехқон дўстимиз,«Жаноб 420» номли хинд киносини хаммамиз кўрганмиз. Ўша кинода фильм қахрамонларидан бири шундай дейди. «мен ўқимишли одамман,агар оми былганимда маза қилиб яшар эдим» деганнини эслайсизларми деб қолди. Оддий дехқон йигитни фильмдаги хар бир сўзга шу қадар эътибор беришини билмаган эканман.

Хар ким бахоли қудрат фалсафий фикрларни айта бошлади. Шунда бир шафёр укамиз. Бир фикр келиб қолди айтсам бўладими? –деди. Бемалол! – дедик,Шунда у «Болаларингизга эртак айтиб берманг,катталарни эртак эшитгани етади» деса бўладими. Хуллас,оддий кишилар билан зиёлилар орасида ажойиб сухбат бўлиб ўтди.

Шу сухбатни эслаб,хукмингизга айрим фалсафий фикрларни хавола қилсам қарш бўлмассиз деган фикрдаман.

* * *

Зулм машинаси худи танкага ўхшайди. У учраганнни янчиб кетаверади. Охири зулм ўтказувчисини ўзини хам»

(Сталинга бағишланган фильмдан)

* * *

«Сабру чидамли бўлмасанг ва қахр-ғазабни жиловлай олмасанг,сени сиёсатдон деб аташ мумкин эмас»

(Стендаль)

* * *

«Сизнинг ғоянгиз,қай хил бўлишидан қатъий назар,агар у реал хаётдан четда турса ёлғонтакам сиёсатдир»

(А.Барбюс)
* * *

«Дунёда хукмдорликни шарти адолатдир,адолатсиз хукмдор халқ ғазабига учрайди»

(Низомий Ганжавий)

* * *

«Мен хақиқатнинг кучига ишонаман. Унинг шулъасида гумон ва шубхалар соядай ғойиб бўлиб кетади»

(Ойбек)

* * *

«Ҳамиша умид билан яшайман,хеч қачон тушкунликка берилмаслик чинакам одамнинг фазилатидир»

(Люций Флер)

* * *

«Бошқаларни деб жон куйдириб юрган,ўзининг адолат учун курашаётганига қатъиян ишонади. Фақат ўзи учун ниманидир тилаган одам эса худи гадойдек орланиб уятга қолади»

(Ж.Любрюер)

Омон бўлинг!

 

http://www.birdamlik.info/?p=17891

Sorry, the comment form is closed at this time.