Nov 242019
 

Жорий йил 17 июль куни Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси бошлиғи
полковник Адилов Б.К. номига е-ёзма равишда ариза ташланди.Ушбу
аризада Қашқадарё вилоят 2- сон ЖИЭК да бўладиган коррупция ва
ўғирликлар ва уларнинг сабабчиси колония бошлиғи А.М.Қодиров,умумий
ишлар бўйича ишлар муовини А.Раджабовларнинг биргаликда ўзаро тил
бириктириб собиқ 64\33 ЖИЭКнинг омборхона, гараж, пиёз омборхонасини
бузиб ўзларининг шахсий Ғузор тумани Шерали қишлоғида жойлашган мол
фермасига тахта,брус,швиллер ва бошқа қўрилиш материалларини 70 383
VSF (хайдовчи Очилов Бекзод) ўғирлаб кетилганлиги хақида
ёзилган.Бундай ўғирликлар 19, 22 апрель, 8 май, 11 май,20 июнь кунлари
хам содир этилганли маьлум қилинган.

20 июнь куни содир этилган ўғирликнинг видео дискети хатга илова этилган.
Масалан 1 л Гель 12000 омборхонасига кирим қилинган, вахоланки бозор
нархи 3000 орасида 9000 сўмдир.Гельнинг сифати кафолатланмаган.
Қишлоқ хўжалик махсулотлари,озиқ овқат ва хўжалик махсулотлари юқори
нархларда 2чи калоннияга тўхтовсиз кирим қилиниб, юқорида номи зикр
этилган шахсларнинг чўнтагини қаппайтириб келиши аризада кўрсатиб
ўтилган.

Ушбу ариза ташлангандан сўнг,тўрт кун ўтиб Тошкент томонидан 2 чи
колонияга текшириш ўтказишган ва шу билан иш бости-бости бўлиб
кетган.

Аризада жиноятлар ва жиноятчилар аниқ ва равшан кўрсатилган бўлсада
уларга нисбатан ҳеч қанақа чора кўрилмаган.

Тахмин қилишимча,бош вазир муовини Адилов Б.К хам коррупция яхшигина аралашган.

Махбуслар эса Склетронга айланиб қолишган,сил касаллиги жуда хам юқори.
Чунки махкумлар, кам калорияли овқат еганликлари сабаблидир.

24-ноябрь, 2019- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.