Jul 062019
 

Мен охирги уч йилликда вилоятдаги ҳуқуқ-тартиботчилар ва вилоят ҳокимлиги томонидан аёвсиз топталиб келаётган ҳуқуқларимни қонуний ҳимояланишини талаб қилиб умид билан Президент порталидан тортиб республика тегишли идораларига тинимсиз йўллаб келаётган мурожаатларим айрим ўзим каби адолатсизликка учраган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашим ортидан  Республика Бош прокурори ва Олий суди раисларининг қабулларига кириш учун йиллаб навбат кутиб ҳам эришолмадим. Қайтанга вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқ тартиботчиларининг босим ва тайзиқларига учраб ноҳақ айбловларга кўмилдим. Бунинг ортидан айнан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг адолатли сиёсатидан умидвор бўлиб, ўз норозилик намойишимни тинчлик йўли билан ўтказишим учун ҳам рухсат сўрайвериб чарчадим. Бироқ Ўзбекисмтон ҳукумати томонидан менинг ҳаттоки Конституцион ҳуқуқларим ҳам ҳимояланмади. Қайтанга поймол қилиниб, рухсат берилмади. Мен эса охири ўз уйимда Очлик акциясини ўтказишимни маълум қилдим. 15 кун давомида 2 гуруҳ ногирони ҳолимда ўз уйимда Очлик акцияси ўтказдим. Бироқ на Ўзбекистон ҳукуматини ва на маҳаллий ҳокимият вакилларини уйқудан уйғота олмадим. Бу эса Ўзбекистонда инсон қадр-қимматининг сариқ чақачалик қиймати йўқлигидан далолат. Йўқса, ҳеч бўлмаганда вилоятимиз ҳокими Қобилжон Турсуновнинг шахсан ўзига тегишли бўлган эркатой раҳбар кадрлари вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Икром Жўраев ва Кармана туман ветеринария бўлими бошлиғи Азиз Пирназаровларга нисбатан тегишли чора кўрилар эди. Энг ачинарлиси, аҳолидан парранда боқ, чорва қил деб талаб қилаётган вилоят ҳокими ҳеч йўқса хўжалигимга етказилган зарар ўз ўрнига қўйилар эди. Бироқ вилоят ҳокими Насиба Содиқова таъкидлаганидек, вилоятдаги ҳеч бир мансабдорга ўз сўзини ўтказа олмайди. Чунки “тили қисиқ!”, бир сўз билан айтганда, муттаҳам! Республика мутасаддилари эса сармаст уйқуда ва ёки вилоятларга фақатгина меҳмондорчилик илинжида хизмат текширувига келишади. Бу аҳволда қачон қонунсизликларга барҳам берилади? Қачон фуқаролик жамияти шаклланади?  Халқ эса қўрқувга олинган! Ўлик халқ билан Президентнинг адолатли демократик жамият қуриш сиёсати қандай амалга ошади?

Дилдора Боймуродова

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аъзоси.

РЕСПУБЛИКА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РАВШАН ИСМЛИ ХОДИМ ИШДАН БЎШАТИЛДИ” ДЕГАН ЖАВОБ ХАТИНИНГ ЎЗИ 3 МАРТА ЖЎНАТИЛДИЮ АММО МАЗКУР ХОДИМ 15 КУН ЎТМАЙ ЎЗ ИШ ЎРНИГА ҚАЙТА ТИКЛАБ ҚЎЙИЛДИ. БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ИКРОМ ЖЎРАЕВ БИЛАН КАРМАНА ТУМАН БЎЛИМИ БОШЛИҒИ АЗИЗ ПИРНАЗАРОВЛАРГА ЭСА ҲЕЧ КИМНИНГ ТИШИ ЎТМАЁТИР. ҲАТТОКИ ҚЎМИТА ҲАМ ОЖИЗЛИК ҚИЛАЁТИР. ЧУНКИ БУ ҲАР ИККАЛА МАНСАБДОР ШАХСЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚОБИЛЖОН ТУРСУНОВГА ТЕГИШЛИ МАНСАБДОРЛАР ҲИСОБЛАНИШАДИ! МЕН ШУ ЙИЛНИНГ 19 АПРЕЛ КУНИДА ПРЕЗИДЕНТ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ РАҲБАРИ БАХТИЁР ЖАМОЛОВНИНГ ҚАБУЛИДА БЎЛГАНИМДА АЙНАН ШУ МУАММОИМ ЮЗАСИДАН ПРОКУРАТУРАГА ТОПШИРИҚ БЕРИЛГАНИ ВА МЕНИНГ 7 БОШ ЗОТДОР СОҒИН ЭЧКИЛАРИМ ЎРНИГА ҚЎЙИБ БЕРИЛИШИ АЙТИЛГАН ЭДИ. БИРОҚ БУ ТОПШИРИҚ ҲАМ БАЖАРИЛМАДИ. ВАҲОЛАНКИ БУ ҲАҚДА ЖАВОБ ХАТЛАРИ ҲАМ БЕРИЛДИ. АММО БАРИСИ ҚУРУҚ ГАПДАН БОШҚАСИГА ЯРАМАДИ. ЧУНКИ ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИДА ҚОНУННИ ЎЗИ ЙЎҚ! У ҲАМ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ МАНФААТИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ. ОДДИЙ ХАЛҚНИНГ ҲУҚУҚ-МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ИДОРАЛАРНИНГ ВА БИРОР ТИРИК МУТАСАДДИНИНГ  ЎЗИ ЙЎҚ.

Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг

Мурожаат рақами 57576-s/19
Текшириш коди 36a5a3616e

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА

КАРМАНАЛИК ЖУРНАЛИСТ ДИЛДОРА БОЙМУРОДОВАНИНГ (+998913320697)  

                                  О Ч И Қ  МУРОЖААТИ

Муҳтарам Президент! Мен 2019 йилнинг бошидан буён масъулиятсизлик ва дангасалик ортидан атай вазифасини ўз вақтида бажармай хўжалигимдаги 7 бош зотдор навли соғин эчкиларимни нобуд бўлишига олиб келган вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Икром Жўраев ва Кармана туман бўлими бошлиғи Азиз Пирназаровларга нисбатан қонуний чора кўрилмай келинаётганидан норозиман.

Муҳтарам Президент! Мен ҳар гал хўжалигимдаги чорвам ва паррандаларимга ветернинария хизматига муҳтож бўлиб мутахассис чақиртирсам ҳар иккала раҳбарлар менга ўз вақтида хизмат кўрсатиша олишмаган. Тағин уйимга жўнатган ходимлари оғриниб, менга иддао қилиб атай қастдан чорвамга қўлини ҳам теккизиб кўрмай оғзаки хато ва кераксиз маслаҳатлар бериб кетиш ортидан чорвам кетма-кет нобуд бўлиб қирилди. Қолаверса, бир икки бош нобуд бўла бошлаганидан сўнг И.Жўраев ва А.Пирназаровларнинг ўзлари ҳам 5-6 ходим бўлиб келиб “ Бўлди қолганлари яхши нобуд бўлмайди энди” деб кетишган. Бу улардаги саводсизлик ва ёки масъулиятсизлик эди! Хуллас, ҳар иккала раҳбарнинг ҳам раҳбарликка номуносиблигидан далолат эди бу ҳаракатлари.

Муҳтарам Президент! Мен 15 йилдирки 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз онаман. “ нафар фарзандларим вояга етиб ишга жойлашганига эндигина 3 йил бўлди. Унгача жисмоний меҳнатга яроқсиз бўлсам-да, олий маълумотли журналист сифатида МХХнинг ноҳақ  “қора руйхатига” тушиб ўзбошимчалик билан мени ҳеч бир суднинг қарорисиз ноҳақ ишдан жамиятдан фаолиятимни четлаб, ижодимга таъқиқ қўйилган. Шу ҳолатда ҳам ногиронлик нафақа пулимдан ҳеч бир кредит ва ёки моддий кўмакларсиз ўз кучим билан аввалига парранда парваришлаб аста-секин хўжалигимни чорвага тўлдиришга эришган эдим. Бироқ ветеринария ходимларининг айби масъулиятсизлиги, лоқайдлиги  ва саводсизлиги ортидан аввал парррандаларимга сўнгра чорвамга қирғин келтирилди. Бироқ мени хўжалигим кўрган зарар ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Равшан исмли ходим ишдан бўшатилди” деган жавоб хатининг ўзи 3 марта жўнатилдию аммо мазкур ходим 15 кун ўтмай ўз иш ўрнига қайта тиклаб қўйилди. Бошқарма бошлиғи Икром Жўраев билан Кармана туман бўлими бошлиғи Азиз Пирназаровларга эса ҳеч кимнинг тиши ўтмаётир. Ҳаттоки қўмита ҳам ожизлик қилаётир. Чунки бу ҳар иккала мансабдор шахслар вилоят ҳокими Қобилжон Турсуновга тегишли мансабдорлар ҳисобланишади! Мен шу йилнинг 19 апрел кунида Президент халқ қабулхонаси раҳбари Бахтиёр Жамоловнинг қабулида бўлганимда айнан шу муаммоим юзасидан прокуратурага топшириқ берилгани ва менинг 7 бош зотдор соғин эчкиларим ўрнига қўйиб берилиши айтилган эди. Бироқ бу топшириқ ҳам бажарилмади. Ваҳоланки бу ҳақда жавоб хатлари ҳам берилди. Аммо бариси қуруқ гапдан бошқасига ярамади. Чунки вилоят прокуратурасида қонунни ўзи йўқ! У ҳам вилоят ҳокимининг манфаатига хизмат кўрсатади. Оддий халқнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилувчи идораларнинг ва бирор тирик мутасаддининг  ўзи йўқ.

Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, номлари кешлтирилган ҳар иккала раҳбар ходимларга нисбатан қатъий жавобгарлмик чораси кўрилиб, менинг хўжалигимга етказган зарарнини ўз ўрнига қўйиб берилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг.

Боймуродова Дилдора                                      05.06.2019 йил.