Apr 012019
 

30 март куни махалламиз фаолларидан бири уйимга келди,кредит масаласида.

Беш миллионлар атрофида,олишим мумкинлиги тушунтирилди,8 фоизли кредит экан.

Мени бирорта бизнес режам йўқлигини билдирдим.Уни яна ойма-ой тўлови

борлигини ва мен тўлаб бера олмаслигимни тушунтирдим.

 

Олмасам бўлмаслигини ҳам тушунтиран бўлдилар.Бу хокимиятнинг буйруғи

эканлигини айтдилар.

 

Мен рости ҳайрон қолдим.Эртага уни тўлаб бера олмасамчи?Мени давлат қўядими?

Ҳужжатни ўқиб чиқдим,шаҳар хокими Ж.Фозилов номига мурожаат қилиш керак экан.

Яна бир ғалати томони шундаки,пулни ўрнига менга қўй ёки товуқни

ўзлари олиб келиб беришар экан.Бу қанақа кредит бўлди? Бу кредит

эмас,бу диктатурага кирмайдими?

 

Кредит олган шахс ўзи билади нимага сарф қилишни!Олмайман деган

инсонни мажбурлаш не керак?

 

Охири,участка нозиримизга учрашдим.Вазиятни тушунтирдим.

-Агар тулай олмасам,кейин эшигимни тақиллатиб келасизда?-дейман

участка нозиримга юзланиб.

Участка нозирим барака топсин тушунди.Ростини айтсам Қарши шаҳар

хокими Жамшид Фозиловни ёнларига бориш ниятим борлигини ҳам айтган

эдим.

Нега мажбурлаб менга кредитни беришмоқчи эканликларини сўраб…

Шундай қилиб,мен мажбурий кредитни олмасликга эришдим.Участка

нозиримга мурожаатимдан сўнг.

 

Мен интернет орқали шаҳар хокими Жамшид Фозиловга юзланмоқчиман.

Ҳурматли хоким жаноблари!

Кредит беримоқчи эканлигингиз тахсинга сазовор! Кредитни олмайман

деган инсонга мажбурлаб ўтказишингиз нимаси?.Боз устига мол ёки

товуқни ҳам тушунишимча олиб келиб беришар экан.Буни қандай қилиб

кредит дейиш мумкин?Бу буйруқвозлик ёки диктатура эмасми?

 

Кредит 8 фоизли экан.Бир неча ой ўтиб 18 фоизли бўлмаслигига кафолат борми?

Ёки олиб келинган мол ёки товуқ касал бўлмаганлигигачи?Ҳаром ўлиб

қолмаслигигачи?

 

Мен сира тушунмадим сизни? Умуман хокимиятни тушунмаяпман!

Балки,тўғри ва яхши ниятда амалга оширмоқчи бўлаётгандирсизлар,

кредитни беришни.Мажбурлаб бермоқчи бўлаётганларингиз, ҳеч қайси

қонунга тўғри келмайди!

 

Ривожланган мамлакатларда кредитни аҳолининг ўзи олади ва ишлатиб

қайтаради.Бу муаммо эмас улар учун.

Мажбурий ҳеч кимга кредит беришмайди!

Умуман олганда кредит бериш масалаларингизни қайтадан ўйлаб кўришингиз

керак менимча.

Ўзи аҳволи танг инсонни,аҳволини янаям оғирлаштирманглар бошини қотириб.

Сиздан ягона илтимосим шу!

 

Ундан кўра келиб, аҳволингиз қандай биз нима ёрдам бера оламиз, биздан

нима ёрдам керак сизга?-деб келинглар бошим осмонга етсин.

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

1 апрель, 2019 йил.