Mar 152019
 

AirVisual ташкилоти 2018 йил учун дунё мамлакатларида ҳавонинг ифлосланиши бўйича ҳисоботни, маърузани (report) очиқлади. [1].

Бангладеш 97,10 балл билан дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган мамлакати.

1. Бангладеш, 97,10;

2. Покистон, 74,27;

3. Ҳиндистон, 72,54;

12. Хитой, 41,17;

16. Ўзбекистон, 34,30;

20. Қозоғистон, 29,80;

31. Туркия, 21,90;

65. АҚШ, 9,05;

71. Австралия, 6,82;

72. Финляндия, 6,57;

73. Исландия, 5,05.

Дунёда Жаҳон соғлиқни сақлаш (WHO) ташкилоти 0 дан 10 баллгача бўлган жойда яшашни тавсия этади.

Шу жиҳатдан олганда Исландия, Финляндия, Австралия ва АҚШ мамлакатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига жавоб беради.

Бангладеш (97,10), Покистон (74,27) ва Ҳиндистон (72,54) каби мамлакатларда яшаш соғлиқ учун зарарли (unhealthy).

Ўзбекистонда яшаш учун шароит эса мўътадил (moderate).

Мен Ўзбекистоннинг 73 мамлакат қаторида санаб ўтилиши катта ютуқ деб биламан.

Тошкент шаҳри эса дунёдаги энг ҳавоси ифлосланган шаҳарлар қаторида 34,3 балл билан 311 ўриндан жой олган.

1. Гуруграм, 135,8, Ҳиндистон;

2. Ғозиобод, 135,2, Ҳиндистон;

3. Файсалобод, 130,4, Покистон;

311. Тошкент, 34,3, Ўзбекистон;

487. Қорамой, 25,2, Хитой;

546. Варшава,24,2, Польша;

611. Милан, 22,1, Италия;

634. Истамбул, 21,7, Туркия;

712. Анқара, 19, Туркия;

1993. Москва,10,01, Россия;

2100. Саранск, 9,6, Россия;

2144. Чикаго, 9,4, АҚШ.

Юқорида ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар Гуруграм (135,8), Ғозиобод (135,2) каби Ҳиндистон шаҳарларида ва Покистоннинг Файсалобод (130,4) шаҳрида яшаш соғлиқ учун зарарли (unhealthy).

Тошкент шаҳрида яшаш учун шароит эса мўътадил (moderate).

Россиянинг Саранск (9,6) ва АҚШнинг Чикаго (9,4) шаҳарларида яшаш Жаҳон савдо ташкилотининг тавсиясига мос келади.

Ўзбекистонда ҳавонинг жуда юқори ифлосланганлиги жуда табиий. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмайди, ҳар қадамда оёқ ости қилинади.

1. Ўзбекистон ватандоши ҳуқуқи оёқ ости қилинса ўз ҳуқуқини суд тизими орқали ҳимоя қила олмайди. Мустақил суд тизими йўқ;

2. Ҳокимиятни эркин, демократик сайловларда алмаштира олмайди. Эркин, демократик сайловларнинг ўзи йўқ;

3. Сиёсий рақобат йўқ. Чунки сиёсий кучга эга мухолифат йўқ.

4. Эркин оммавий ахборот воситалари йўқ. Эркин интернет йўқ, интернет тезлиги паст.

Ўзбекистонда ватандошлар сиёсий эркинликлардан маҳрум қилинган бўлса, улар қандай қилиб ўзларининг иқтисодий, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини ҳимоя қила олишсин?!

Бунга яққол мисол Орол экологик фожеаси.Ўзбекистонда чинорларга қирон келтирилди,дарахтларга қирон келтирилябди. Яйловлар ҳам кескин ўт ўлансиз ерларга айланиш хавфи остида. Ўзбекистон ватандошлари жим.

Ўзбекистоннинг экологик ҳолатини яхшилаш ўта мушкул. Чунки, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти жуда кучсиз,йўқ ҳисоби. Иқтисодий эркинликлар, сиёсий эркинликлар чекланган жамиятда фуқаролик жамияти оёққа тура олмайди, ривожлана олмайди.

Марҳум диктатор Ислом Каримов тузган Ўзбекистон экологик ҳаракати эса, 2019 йилдан бошлаб президент Шавкат Мирзиёев қайта ўзгартирган Ўзбекистон экологик партияси шу пайтгача чинорлар қирғин қилинганда лом мим демаган эди. Энди дарахтлар қирғин қилинмоқда, чурқ этмаябди.

Ўзбекистон экологик партияси асосан 2 мақсадда тузилган:

1. Чет элдан келаётган ёрдамларни, грантларни, ҳукумат грантларини ўзлаштириш учун тузилган, асло ҳавонинг ифлосланишини камайтириш, экологик вазиятни яхшилаш учун эмас.

2. Ўзбекистонда гўёки демократия ривожланаябди, эркин,демократик сайловлар ўтказилади деган сохта тасаввурни Ўзбекистон ва дунё жамоатчилигида шакллантириш.

Бироқ, дунё жамоатчилиги Ўзбекистоннинг қандай мамлакат эканлигини, Ўзбекистонда сиёсий,иқтисодий эркинликлар чегараланганлигини, жамият коррупция ботқоғига ботганлигини яхши билади.

Зеро,Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 152-ўринда бўлган пайтда 51.5 баллга тенг эди, 2019-йилда эса 140-ўриндалагида 53.3га тенг.[3].

Дунё мамлакатлари орасида 12 поғонага кўтарилган бўлсада эркинлик кўрсаткичи атиги 1.8 баллга яхшиланган бўлиб ҳамон кўпроқ эркин бўлмаган (Mostly Unfree) мамлакатлар қаторида.

Сиёсий эркинлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9 балл билан Тожикистон ( 9 балл ) даражасига эришган ва албатта Шимолий Кореадан ( 3 балл ), Туркманистондан ( 2 балл ) анча узоқлашган. Бироқ, дунёнинг энг эркин мамлакатлари Финляндия ( 100 балл ), Норвегия ( 100 балл ), Швециялардан ( 100 балл ) жуда кейинда ва ҳаттоки Афғонистон (27 балл), Эрондан (18 балл) ҳам сиёсий эркинликлар бўйича орқада. [4].

Умуман олганда Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмонлари бўлган 13 мамлакат қаторида.[5].

Ўзбекистонда коррупция кўрсаткичи (Corruption Perceptibility Index) 2018-йилда 22 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 – йилда 23 балл билан 158 – ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи 1 баллга яхшилангани билан дунёнинг бошқа мамлакатларида коррупция кўрсаткичи Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ яхшилангани учун Ўзбекистон 157 – ўриндан 158 – ўринга тушиб қолганлигини эслатиб қўймоқчиман. [6].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

15март, 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. World most polluted countries 2018 (PM2.5). 14.03.2019. ( https://www.airvisual.com/world-most-polluted-countries ).

2. World most polluted cities 2018 (PM2.5). 14.03.2019. (https://www.airvisual.com/world-most-polluted-cities ).

3. 2019. Index of Economic Freedom.

( https://www.heritage.org/index/ranking ).

4. Freedom in the World 2019.

( https://freedomhouse.org/report/countries-world-freedom-2019).

5. Worst of the worst. 2019. ( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2019/democracy-in-retreat ).

6.Transparency International. Corruption Perceptions Index 2018

( https://www.transparency.org/cpi2018 ).