Mar 122019
 

12 март куни мен маҳалламиз идорасига бордим.Ростини айтсам

фарзандимнинг нафақасини олиш мақсадида. Сабаби 8 март куни ҳам оламиз

деб умид қилгандик,ололмадик пул кам экан.

 

Борсам, тумонат одам борда, банкирлар йўқ экан.Бугунам бўлмайди деб

вилоят халқ қабулхонасига қадам ранжида қилгани кетдим.

Бордим, обдон вазиятни тушунтирдим.Дарров мени тинглаб Халқ банкига

қўнғироқ қилишди.

 

15 минут бўлибди,тарқатишаётган экан банкдагилар”-дедилар маьсул

ходим.Ташаккурларимни билдириб,кетдим. Келсам,ростдан нафақа беришаяпти

эканлар.

 

Соат 11.00 йигилиш бор,шунга киринглар”-дея таклиф қилишди.Навбатим узоқ эди.

Кириб қўя қолдим.Экстремизм ва терроризм масаласи бўйича экан.

Экстремизм ва терроризм ходимлари келишди.Видео қўйиб беришди,кўрдик.

Интернетнинг ижтимоий тармоқларида диний эктремизмга даъват этувчи

материаллар кўп тарқалаяпти,шунга лайк ёки класс босганларга ҳам

жиноий жавобгарликка тортиш” ҳақида ҳам қистириб ўтишди маъсул

ходимлар.

 

Рости ўйлаб қолдим, мен ўзим бунақа оқимларга умуман

қаршиман.Хукуматнинг бу иши таҳсинга сазовордир.Мен бунга сира

қаршилигим йўқ,аксинча қўллаб-қувватлайман.

 

Мени ўйлантирган нарса шу бўлдики,мабодо ёш болалар билмасдан лайк

босиб юборишса,унда у бола тамом яъни “кришка” деганими?

Худди шу саволни бердим.Шу учун огоҳлантиришаётганларини билдиришди.

Кўпинча Россияга кетганлар Сурияга Туркия орқали ўтиб кетишаётганини ҳам

айтиб ўтишди.

 

Шунда менда яна савол туғилди

-Шу мигрант бўлиб кетмасликлари учун ёшларни иш билан таъминлаш кераклини

ва экстремистларнинг сайтларини блокировка қилишлари кераклигини ҳам билдирдим.

Нималардир айтишган бўлишди.Четдагилар норозиликларига сабаб бўлиши

мумкинлигини ҳам билдиришди, яъни БМТ ҳақида гап кетди.

Ҳозир ҳамманинг қўлида ценсор телефонлар баъзан билмасдан босиб

юборса, ҳаттоки ўзи ҳам билмаса?Унда қандай ўзини оқлайди у?

У ўзини оқлай олмайди!!!

 

Демак хулоса қилсак бўлади.

Битта лайк,умрбод Жаслиқ деганимикан?

Мен ватандошларимга,юртдошларимга мурожаат қилмоқчиман.

Азизларим келинглар шу экстремизмни тарғиб қилаётган сайтларни

игнонировать қилайлик.Интернетни фойдамизга ишлатайлик. Қўйинглар,шу

қамоқхоналарга душманларнинг ўзлари тушишсин.

 

Алданманглар!Ҳалифалик қурамиз дейдиганлар тўрига тушиб

қолманглар,уларнинг қурбонига айланманглар!

Келинглар бирорта террорист бўлмасин бизда, шу баҳонада экстремизм ва

терроризм бўлими ҳам ёпилиб кетар балки…?

 

Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур”дейишади қадимдан.

Нимадирлар бўлаяпти-ки,бундай мажлислар ўтказишмоқда..Буни

тушунган,ўзи тушуниб олади.

Битта ЛАЙК учун қамалиб ҳам кетманглар!

Ота-онангизнинг бахтига соғ ва саломат бўлинглар.Оқимлар ташвиқоти

эса, энг расво йўл аслида!

Бу тўрга илингманглар!деб қоламан.

 

Хукуматдагиларга ҳам айтадиган гапим бор.

Жаноблар! Ёш авлодни иш ва ўқиш билан банд этиш керак, шунда экстремист

террорист ҳам бўлмайди.

Ҳаммани нималар билан банд этинглар,бирорта террорчи чиқмайди биздан!

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

12 март, 2019 йил.