Feb 222019
 

Мен олдинги мақола ва видеоларимда Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев президентлигининг 3-йилида ҳам иқтисодий эркинлик,ҳам сиёсий эркинлик бироз яхшилангани ва коррупция даражасида қарийб ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини таъкидлаб ўтган эдим.

Зеро,Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 152-ўринда бўлган пайтда 51.5 баллга тенг эди, 2019-йилда эса 140-ўриндалагида 53.3га тенг.[1].

Дунё мамлакатлари орасида 12 поғонага кўтарилган бўлсада эркинлик кўрсаткичи атиги 1.8 баллга яхшиланган бўлиб ҳамон кўпроқ эркин бўлмаган (Mostly Unfree) мамлакатлар қаторида.

Сиёсий эркинлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 9 балл билан Тожикистон ( 9 балл ) даражасига эришган ва албатта Шимолий Кореадан ( 3 балл ), Туркманистондан ( 2 балл ) анча узоқлашган. Бироқ, дунёнинг энг эркин мамлакатлари Финляндия ( 100 балл ), Норвегия ( 100 балл ), Швециялардан ( 100 балл ) жуда кейинда ва ҳаттоки Афғонистон (27 балл), Эрондан (18 балл) ҳам сиёсий эркинликлар бўйича орқада. [2].

Умуман олганда Ўзбекистон ёмонларнинг энг ёмонлари бўлган 13 мамлакат қаторида.[3].

Ўзбекистонда коррупция кўрсаткичи (Corruption Perceptibility Index) 2018-йилда 22 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 – йилда 23 балл билан 158 – ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи 1 баллга яхшилангани билан дунёнинг бошқа мамлакатларида коррупция кўрсаткичи Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ яхшилангани учун Ўзбекистон 157 – ўриндан 158 – ўринга тушиб қолган. [4].

Ўз ўзидан иқтисоди кўпроқ эркин бўлмаган, сиёсий эркинмас, коррупция бўйича дунёнинг энг коррупциялашган 20 мамлакати қаторида бўлган Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар АЖБ ЯИМ (GDP per capita) ва АЖБ СОП (сотиб олиш паритети) (PPP per capita) ҳам ўта иқтисоди қолоқ мамлакатлардек бўлади?!

Халқаро Валюта Жамғармаси (International Monetary Fund) 2019-йил учун дунё мамлакатларининг иқтисодий кўрсаткичларини 2018-йилнинг ноябрь ойида очиқлаган эди. [5].

Statistics Times ташкилоти Халқаро Валюта Жамғармасининг иқтисодий кўрсаткичларини ўқувчига тушуниш учун қулай шаклга келтирди. [6].

Қуйидаги маълумотлар Statistics Timesдан олинди.

Дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ (GDP, per capita) 11,673 АҚШ доллари ва АЖБ СОП (PPP, per capita) 18,961 АҚШ доллари.

Дунё мамлакатлари, Ўзбекистон ва дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ ва АЖБ СОПни кўриб чиқамиз.

Қатар, $72,677, $133,254;

АҚШ, $65,062, $65,062;

Япония, $41,418, $46,069;

Эстония, $23,654, $35,346;

Литва, $19,881, $37,162;

Латвия, $18,458, $31,215;

Дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ (GDP, per capita) 11,673 АҚШ доллари ва АЖБ СОП (PPP, per capita) 18,961 АҚШ доллари.

Россия Федерацияси, $11,461, $30,198;

Туркия, $7,615, $28,625;

Қозоғистон, $10,447, $28,536;

Хитой, $10,099, $19,559;

Белоруссия, $6,372, $21,348;

Туркманистон, $8,073, $20,859;

Грузия, $4,806, $12,409;

Озарбайжон, $4,779, $18,777;

Дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ (GDP, per capita) 11,673 АҚШ доллари ва АЖБ СОП (PPP, per capita) 18,961 АҚШ доллари.

Арманистон, $4,447, $10,996;

Мўғулистон, $4,470, $14,872;

Индонезия, $3,971, $13,969;

Молдавия, $3,598, $7,536;

Украина, $3,133, $9,683;

Ҳиндистон, $2,188, $8,443;

Дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ (GDP, per capita) 11,673 АҚШ доллари ва АЖБ СОП (PPP, per capita) 18,961 АҚШ доллари.

Ўзбекистон, $1,560, $7,810;

Покистон, $1,457, $5,958;

Қирғизистон, $1,307, $3,990;

Тожикистон, $815, $3,525;

Афғонистон, $577, $2,095.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам (7,48).

Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси ($7,810) дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан ($18,961) 2 баравардан кўпроқ кам (2,43).

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсисдан 7 баравардан кўпроқ, Ўзбекистоннинг АЖБ СОПси дунёнинг ўртача АЖБ СОПсидан 2 баравардан кўпроқ орқадалигини баралла ўта иқтисодий қолоқ дейишга мажбур бўламиз.

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch va Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [7].

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигининг 3 йилида Ўзбекистон Франциянинг Тараққиёт агентлигидан 150 миллион, Жаҳон банки гуруҳига тегишли молиявий институтлардан 3,3 миллиард АҚШ долларида кредит олишга эришди ва 1 миллиардлик АҚШ долларидаги Евробондларни (Еврооблигация) Лондон биржасида реализация қилишга эришди.

Менинг “Арманистонда эркин, демократик парламент сайловлари, Ўзбекистондачи?! “ номли мақолам ва видеодан иқтибос: [8,9].

1-маълумот. Франциянинг иқтисодни бошқариш дастурига қарз бериши. [8].

Озодликдан иқтибос: “Франция Тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастурини амалга ошириш учун 150 миллион евро қарз берадиган бўлди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, бу борадаги шартнома 12 декабрда имзоланди.

Мазкур дастур Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Дасутрнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда қўшимча иш жойларини яратилишига ва ижтимоий инфраструктурани ривожланишига хизмат қилади.

Франция қарзни 20 йилга олти йиллик имтиёз билан бермоқда.

Франция Тараққиёт агентлиги Франция ҳукумати томонидан белгилаб берилган ривожлантириш лойиҳаларини молиялаш мақсадида ташкил этилган”. [8]. Иқтибос тугади.

2-маълумот. Ўзбекистон жаҳон тараққиёт уюшмасининг энг йирик 10 қарздор мамлакатлар қаторида. [9].

Fergana.agency интернет сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон халқаро тараққиёт уюшмасининг (Международная ассоциация развития) энг йирик 10 қарздор мамлакатлари қаторига кирди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Қашшоқликка барҳам бериш. Инвестициялар-имкониятларни кенгайтириш учун” номли ҳисоботи ташкилотнинг расмий сайтида чоп қилинган.

Ҳозиргача Ўзбекистон учун ажратилган қарз 740 миллион АҚШ доллари.

Ўзбекистон қаторида банкдан энг кўп қарз олган мамлакатлар Эфиопия ($3,1млрд), Бангладеш ($2.9млрд), Нигерия ($2,5млрд), Покистон ($1,9 млрд),

Кения ($1,2 млрд), Фил суяги қирғоғи ($987 миллион), Танзания ($955 миллион), Непал ($706 млн) ва Уганда ($640млн).

Ўзбекистон иқтисодни ўзгартиш бўйича ислоҳотларни ўтказишда икки йил давомида ижобий натижаларга эришган, шу сабабли Жаҳон Банки Ўзбекистон билан бозор иқтисодиётини қуришда, давлат институтларини ислоҳ қилишда, ватандошлар билан мулоқотни кенгайтириш ва инсон капиталини ривожлантириш учун инвестициялар киритиш бўйича ҳамкорлик стратегиясини қайта кўриб чиққан.

Банк 2018-йилда Ўзбекистонда беш янги лойиҳаларни амалга ошириш учун – энергия самарадорлигини ошириш, боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати сифатини яхшилаш учун $1,4 млрд пул ажратган.

Банк Ўзбекистондаги лойиҳалар учун ҳаммаси бўлиб $3,3 млрд молиявий ёрдам кўрсатмоқчи.

Бу ёрдам Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтишида ҳамда транспорт, таълим, шаҳарни ривожлантириш, сув билан таъминлаш ва санитария бўйича ислоҳотларига кўмаклашиш мақсадида ажратилганлиги ҳақида ҳисоботда айтилади.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Жаҳон Банки Ўзбекистон хукумати билан қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш бўйича ва мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам бериш амалиётида ёрдам бериш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи.

Юқорида келтирилган икки маълумотдан келиб чиқадики, балким келажакда Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий эркинроқ мамлакатга айланар”. Иқтибос тугади.

3. Ўзбекистоннинг Лондон Биржасида 1 миллиард АҚШ долларида евробондларни( еврооблигация) реализация қилиши. BBC uzbekdan иқтибос: [12].

Дунёнинг энг муҳим ва кўҳна биржаларидан ҳисобланган Лондон Биржасида Ўзбекистон илк марта евробондлар, яъни еврооблигацияларни бозорга қўйди. [12].

Ўзбекистон 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди.

Лондон Биржасида соат эрталабки 8:00да бозор очилар экан, тантанали старт маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Данкан иштирок этдилар.

Ўзбекистон евробондларни бозорга қўйгани нимани англатади? Евробонд ўзи нима? Унинг Ўзбекистонга қандай фойдаси бор? Ибрат Сафо бу ҳақида Лондондаги PIMCO инвестицияларни бошқариш компанияси вице-президенти Бердибек Аҳмедов билан суҳбатлашди”.[13]. Иқтибос тугади.

Юқоридаги келтирилган 3 маълумотдан аён бўлдики Ўзбекистонга 4 миллиарддан кўпроқ АҚШ долларида пул,молиявий қарз киритишга муваффақ бўлинган. Бу катта ютуқ. Яна шуни таъкидлаб ўтишим керакки, Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқора молиявий институтлардан ҳам молиявий қарз олишга эришилган.

Бироқ, иқтисоди кўпроқ эркин бўлмаган, сиёсий эркин эмас, сиёсий эркинлик бўйича 13 энг ёмонларнинг ёмони мамлакатлари қаторида бўлган, дунёнинг 20 энг коррупциялашган мамлакатлари қаторида бўлган Ўзбекистон бу молиявий қарзлардан унумли фойдаланиб ўта иқтисоди қолоқ мамлакатлар қаторидан чиқиб кета оладими?! Менимча йўқ.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

22февраль , 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. 2019. Index of Economic Freedom.

( https://www.heritage.org/index/ranking ).

2. Freedom in the World 2019.

( https://freedomhouse.org/report/countries-world-freedom-2019).

3. Worst of the worst. 2019. ( https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2019/democracy-in-retreat ).

4.Transparency International. Corruption Perceptions Index 2018

( https://www.transparency.org/cpi2018 ).

5. International Monetary Fund. 2019.GDP per capita, current prices. U.S. dollars per capita(https://www.imf.org/external/datamapper/NGDPDPC@WEO/OEMDC/ADVEC/WEOWORLD ).

6. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).

7. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).

8. Абдужалил Бойматов. Арманистонда эркин, демократик парламент сайловлари, Ўзбекистондачи?! 14.12.2018. ( http://uz.hrsu.org/archives/9343 ).

9. Абдужалил Бойматов. Арманистонда эркин, демократик парламент сайловлари, Ўзбекистондачи?! Видео. 15.12.2018. ( http://uz.hrsu.org/archives/9346 ).

10. Франция иқтисодни бошқариш дастурига 150 миллион евро қарз берди. 13.12.2018. ( https://www.ozodlik.org/a/29653412.html ).

11. Узбекистан вошел в десятку крупнейших заемщиков Международной ассоциации развития. 10.12.2018. ( https://fergana.agency/news/103419/ ).

12. Ўзбекистон 1 миллиард долларлик евробонд чиқаргани нимани англатади? 14.02.2019. ( https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-47243197 ).

13. BBC Uzbek. 14.02.2019.Ўзбекистон Лондон биржасида илк 1 миллиард долларлик облигацияларни чиқарди.

( https://www.youtube.com/watch?time_continue=1&v=PxJqw0e5cCQ ).