Jan 112019
 

Мен “Президент Шавкат Мирзиёевга мухолифат керакми?!” номли мақолам ва видеода пост совет мамлакатларининг 8 тасида эркин, демократик жамият қурилгани, 7 тасида эса авторитар, диктатура режимлари ўрнатилгани ҳақида фикр юритган эдим. [1,2].

Ўзбекистон эса иқтисодий ўта қолоқ, яъни дунёда аҳоли жон бошига ўртача маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича 2017 йилда 10,714 АҚШ доллари бўлгани ҳолда Ўзбекистонда $1,200. Шу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг ўрта даражасидан 9 баравар орқада. [3,4]. Иқтисодий ўта қолоқликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган сиёсий тузум, марҳум диктатор Ислом Каримовнинг режими мустақил Ўзбекистонда 25 йил давомида ўрнатилганлиги ҳақида тўҳталиб ўтган эдим.

Пост совет республикаларидан Арманистон, Қирғизистон ва Эстония эркин, демократик жамият яратишга эришишди. Мен қуйида шу мамлакатларнинг эркин, демократик жамият қуришдаги тажрибасини келтирмоқчиман.

1.Арманистонда ерларнинг хусусийлаштирилиши.

СССР парчаланиб кетгандан кейин Арманистонда ерларни хусусийлаштиришнинг ўзига хос, ажойиб усули қўлланилди. Тушунтиришга қулай бўлиши учун бир колхознинг аъзолари 100 кишидан иборат деб олайлик. Колхоз аъзолари колхознинг мол-мулкини тенг 100 қисмга бўлиб, бу қисмларга 1дан 100гача номер берилган. Колхоз аъзолари бирин-кетин қора халтадаги 1дан 100гача ёзилган номерларни тортиб олишган. Кимгадир бедазор, яна бошқасига узумзор, яна кимгадир трактор ва ҳоказо чиққан. Масалан колхоз раисига бедазор чиққан, колхоз раисининг орзуси эса узумзор бўлган. Яъни бутун Арманистонда ерлар шу усулда хусусийлаштирилган.

2.Қирғизистонда 200 дан ортиқ партияларнинг рўйҳатга олиниши.

Қирғизистонда 2010-йилги апрель инқилобидан кейин Қурмонбек Бакиевнинг Қирғизистонни тарк этиши билан Қирғизистоннинг муваққат президенти Роза Отунбоева мамлакатни президент бошқарувидан парламент бошқарувига ўтказишга муваффақ бўлди. Қирғизистонда 200 тача сиёсий партиялар тузилган, рўйҳатга олинган. (Ҳозирги кунда 223 сиёсий партия фаолият кўрсатяпти. [5].).

Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида 57 та партия иштирок этган. Бироқ, парламентга 6 тагина партия парламент тўсиғини (барьерни) ошиб ўтган. Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Алмазбек Атамбаев янги қабул қилинган Конституция асосида 6 йил муддатга президент этиб сайланган эди.

Роза Отунбоева 2 йил вақтинчалик президент миссиясини бажариб бўлгандан кейин лавозимидан кетди. Президент Алмазбек Атамбаев ҳам Қирғизистон конституциясини ҳурмат қилиб 6 йилдан кейин президент лавозимини бўшатди. Шундай қилиб, Қирғизистонда конституция бўйича, эркин, демократик сайловлар орқали президентлар алмашуви жорий этилди.

3.Эстонияда электрон хокимиятнинг яратилиши.

France 24 English канали “Welcome to e-Estoniya, the world’s first digital nation!” [6] номли видеода Эстонияда дунёда 1-марта электрон хизматлар давлати яратилгани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича Эстонияда давлат хизматларининг 90% онлайн орқали амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Эстонияда старт ап лойиҳаларини амалга ошириш учун дунёда энг яхши шароит яратилган. Дунёнинг кўзга кўринган тадбиркорлари Эстонияга келиб старт ап компаниялари яратишмоқда.

Эстонияда тиббий хизматлар, таълим олиш ва ҳаттоки никоҳдан ўтиш, ажралиш каби ишлар ҳам онлайн орқали амалга оширилмоқда.

Эстонияда дунёда 1- марта электрон хукумат яратиш ғояси 20 йил олдин пайдо бўлган. 20 йил олдин Эстония эркин, демократик жамият бўлгани учун, жамоатчилик назорати кучли бўлгани учун Эстония ватандошлари ва хукумат ўртасида ўзаро ишонч нисбатан енгил вужудга келган.

Шуниси ажойибки, бугунги кунда Эстонияда солиқ тўлаш ва сайловлар ҳам онлайн орқали амалга оширилмоқда.

Афсуски, Ўзбекистон мустақил бўлганига 28 йил бўлибдики, мамлакатда ерлар хусусийлаштирилмаган, мамлакатда фақат 5 тагина қўғирчоқ партиялар фаолият кўрсатяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантирмоқчи. Бироқ, Ўзбекистонда facebook ва youtubega VPN ва прокси серверлар орқали кириш мумкин, интернет эркин эмас, тезлиги паст.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

11январь , 2019-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Абдужалил Бойматов. Президент Шавкат Мирзиёевга мухолифат керакми?! 04.01.2019. (http://uz.hrsu.org/archives/9370 ).

2. Абдужалил Бойматов. Президент Шавкат Мирзиёевга мухолифат керакми?! Видео. 05.01.2019. ( http://uz.hrsu.org/archives/9374 ).

3. Абдужалил Бойматов. Ўзбекистон Fitch ва Standard & Poor’sларнинг рейтингини олди. Солиқ тўлаш. 28.12.2018. ( http://uz.hrsu.org/archives/9362#more-9362 ).

4. Абдужалил Бойматов. Ўзбекистон Fitch ва Standard & Poor’sларнинг рейтингини олди. Солиқ тўлаш. Видео. 29.12.2018. (http://uz.hrsu.org/archives/9365 ).

5. Политические партии Киргизии. ( https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9F%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%82%D0%B8%D1%87%D0%B5%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B5_%D0%BF%D0%B0%D1%80%D1%82%D0%B8%D0%B8_%D0%9A%D0%B8%D1%80%D0%B3%D0%B8%D0%B7%D0%B8%D0%B8 ).

6. France 24 English. Welcome to e-Estonia, the world’s first digital nation! 04. 01. 2019. (https://www.youtube.com/watch?v=sh7W3kudseg ).