Nov 292018
 

Раджабов Азиз- Уя 64/33 ЖИЭМ бошлиғининг умумий ишлари буйича бошлиқ муовини лавозимида, ишлайди.Хозирда УЯ 64/33 ёпилиб,Бухоро вилоятига кўчириш жараёни кетмоқда.

Раджабов Азиз ўз лавозимини бойиш манбаи сифатида ишлатиб келмоқда:

1.УЯ 64/33 ноябрь ойида,балиқ маҳсулотига фирма билан шартнома тузади.

Бир кг балиқ 17 000 бўлиб турган вақтда,Раджабов Азиз  27.000 сўмдан

қабул қилади.

 

Бир тоннасидан йигирма миллион сўм фойда кўради.

Умумий ҳисобда 1800 кг балиқни кирим қилинади.

Ортиб қолган балиқни,Бухоро вилоятида янги очилаётган зонага жўнатади.

Муассасага киргизилаётган озиқ-овқат махсулотларининг сифати йўқнўҳатни

қурт босиб кетган.

 

Маргариннинг ёғлик даражаси 25 фоиз ваҳоланки талаб буйича маргариннинг

ёғлик даражаси 60%дан кам бўлмаслиги керак, орадаги 35% фарқ суммаси

жанобнинг кисталарига кетган. Ўзи ёпиламан деб турган муассасага қишга

тайёргарлик баҳонасида сабзавотлар-картошка, карам ва бошқалар катта

миқдорда кирим қилинган.Маҳсулотларни сотиб олиш учун жаноб Раджабов

Азиз 90/10 процентида фирма билан гаплашиб пулни нақдлаштириб олади.Кейин қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини, ўзи сотиб олиб киритади.Бу асосан ўзининг таниш –бинишлари орқали ишни битказади,сут маҳсулотлари биланҳам худди шундай пулни нақдлаштириш операцияларини олиб боради.

 

Раджабов Азиз  қўл остидаги ходимлар билан ҳам қўпол муомила

қилади,агар омбор мудири ёки ошхона мудири келтирилган маҳсулотларидан

норози бўлганлигини айтишса, куч ишлатади ёки дағдаға қилади-таёқ

еганлардан бири омбор мудири Салоҳиддинов Хайри бўлади.

 

Раджабов Азиз нари борса уч миллион маош олади.Лекин банк коллежи

орқасида, данғиллама участка қуриб қўйибди.

Полга тушаган гиламининг ўзи  уч ярим миллион сўм атрофида.Жаноб

Раджабов Азиз чорвачилик билан ҳам шуғулланади.

Шахсий чорваларини ҳайдовчилар Бозоров О ва Меҳлиевларга боқиш учун

топшириб қўйибдилар.

 

Агар    фирмалардан муассаса нонвой хонаси учун 150 кг ачитқи олиб

келтириш учун шартнома тузилса,шундан 50 кг келтирилади.Қолгани

жанобнинг чўнтакларига пул сифатида кириб кетади.

Юқорида келтирилган,жиноятларни амалга оширишга Раджабов Азизни

қўрқадиган жойи йуқ.Сабаби у кишининг валий неъматлари ўзларидан юқори

лавозимда ишлаган Қодиров Раззоқ деган инсон бўлади.Қисқаси шу инсоннинг

ҳар қандай хизматини қилиб юради.

 

Ушбу юқоридаги шахсни жиноятларига чек қўйишни иложи борми ёки

йўқми???Ахир бундай жиноятлар ишчиларнинг ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини

билвосита бўлсада олиб келмайди деб ким айта олади?

Ҳар ҳолда давлатимиздан текширув натижаларини кутиб қоламиз.

29ноябрь , 2018- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.