Oct 242018
 

Қарши шаҳрининг Жиной ишлар судида, ваҳшийларча ўлдирилган Руслан Бердиевнинг суди бўлиб ўтаяпти шу кунларда.

Мени ажаблантирган нарса шу бўлдики, судга кириб кузатиш имкони

йўқлиги!Бир неча бор киришга уриндим.Мана бугун ҳам ҳаракат қилдим ва

буни  уддасидан чиқа олмаяпман. Асоссиз саволларга жавоб беришимга

тўғри келди.”Қариндоши бўлсангиз қариндошларни ҳаммасини номма-ном

айтиб беринг”-деган саволлар берилди постда турган ИИБ ходими

томонидан.Тушундимки,менга у ерга кириш мумкин эмаслигини.Очиқ

судларда истаган инсон кириб кузатиш имконига эга бўлишлари

керак!Қандайдир саволларга жавоб бериб ўтирмай.

 

Чамамда судга,четдан бирон кимса  киришни истамаётганликларида деб ўйлайман.

Руслан Бердиевнинг отаси Муродулло Бердиев фарзандини ваҳшийларча уриб

ўлдирган, йигитларнинг ҳаммасини жазоланишини истаяптилар.

 

Аммо бу учун иш терговга қайтиши лозимдир.

Муродулло Бердиевнинг айтишлари бўйича далиллар атайлабдан йўқ

қилинган.Яьни, ўша мудхиш жойда видеокамера мавжуд бўлган.Адвокат ва

Муродулло Бердиев бирга кўрган видео тасвирлар шу кунларда қайта

кўришганда йўқ қилинган экан.

 

Ҳозирги кунда бир нафар йигит қамоққа олинган, қолганлар эса маьмурий

жавобгарликга тортилганлар.Ўғлимни группавой уриб ўлдиришган. Буни

инкор этиб бўлмайди.Нега ИИБдагилар қасддан одам ўлдирганларни қамоққа

олмай тараллабедод қилиб қўйишганлари менга қоронғу “-дейдилар

Муродулло ака.

 

Ўғлимни телефон қилиб чақирган йигитни сира судга чақиришмаяптилар

нега?”-деган саволни берадилар Муродулло ака.

 

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг июнь ойида Руслан Бердиевни Орзу

бозоридаги пластик карточкадаги пулларни нақдга

алмаширадиган (обналчилар)  Пахтазор ресторани ёнида уриб ўлдиришган.

Калавани учига қарасангиз, пулни фоизга нақд пулга алмаштиришни ўзи

ноқонуний ишдир. Бутун вилоятда шундай ишлар доим бўлиб келган ва унга

қарши бирон чора кўрилмаган.Кўрилганда обналчилар бўлмаслиги керак

эди.

 

Демак, кимлардир бундан манфаатдор бўлсалар керак…?

Хўш кимлар..?

Ноқонуний ишларга “добро” берилмаганда балки, Руслан Бердиев тирик

бўлган бўлармиди? Тўрт нафар гўдаклар отасиз қолмаган бўлармиди?

Ким айбдор???

Муродулло Бердиев Халқаро Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари кўмагига муҳтождирлар.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

24 октябрь, 2018 йил.