Oct 242018
 

Лойиҳа Ислом тараққиёт банки ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг илмий-техник кўмагида амалга оширилади. Янги ташкил этилган марказ Президент ҳузурида фаолият юритади.

Халқаро инновация марказининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда экотизимни яхшилаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
  • шўрланган тупроқли муҳитдаги турли муаммоларни ҳал этиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • синовлар ўтказиш учун тажриба далаларини ташкил этиш;
  • инновацион технологиялар ва ёндашувларни, ш.ж. агроўрмон мелиорацияси, саҳрони дарахтзорга айлантириш, сув ости экинлари, биоэнергетика, экинлар диверсификацияси, экинлар комплексини етиштириш, чорвачилик, яйловларни ривожлантириш, қурғоқчиликни бошқариш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришларига мослашувчанликни белгилаш, илгари суриш ва тақдим этиш;
  • Орол қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Орол денгизи ҳавзасини экологик соғломлаштириш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш. 

Akhtam Shaymardan Bulgar 

When working on this text was used translate.google.com