Sep 282018
 

Кўпчиликка маълум, Женевада, 1957 йил 25 июнь куни қабул қилинган
Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан чиқарган Мажбурий меҳнатга оид
Конвенциясининг 105 моддасига  1997 йили 30 августида  Ўзбекистон
хукумати қўл қўйган ва ратификация қилган.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоллари,ушбу конвенцияни вилоятлар ва туманларда қандай бажарилаётганлигини, пахта мавсумида Наманган вилояти бўйича мониторинг олиб борилмоқда . Мониторинг олиб бориш пайтида қўйидаги муаммолар юзага чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш, уларни олдини олиш масалалари юзасида қатор фармонлар қабул қилинган бўлсада уни бажарилишида айрим амалдорларнинг ўзбошимчалиги туфайли айрим камчиликлар рўй бераяпти.


Кейинги  пайт вилоятимизда қандайдир тушунарсиз ҳолат рўй беряпти.
Масалан қуйидаги ҳолатга эътибор берсак.
•  Жорий йилнинг 21 сентябрь, Жума куни  Наманган шаҳар 1- кичик
туманида  жойлашган “Навбаҳор” МФЙга қарашли Пайнет вакилига шаҳар
солиқ инспекцияси ходими келиб, Пахтага мажбуран одам топиб бериш ҳар
бир Пайнетчидан 50.000 (Эллик минг) сўмдан пул талаб қилган экан
(Аудио ёзув бор).

Пайнетчига шаҳар Солиқ инспекцияси исмини ўзини
таништирмай кириб келиб талаб қилган. Солиқ инспецияси ходими
Пайнетчига бошлиғи қаердалигини сўраган. Пайнетчи эса ҳозир 2
дақиқадан сўнг келишини маълум қилганида Солиқ Инспекцияси ходими
Хоким кутиб турмайди деб жавоб берибди. Бу Вилоят Хокимининг буйруғи
эканлигини маълум қилган экан. Менга шу хақда Пайнет ходими Воҳиджон
деган йигит айтиб берди.


•  Наманган вилояти ва  Минбулоқ туманига қатновчи ДАМАС хусусий
маршрут ҳайдовчиларини менга маълум қилишича, ЙХХ бошқармаси ходимлари томонидан, барча шаҳардаги ДАМАС хайдовчиларини Наманган вилоятининг ИИБ бошқармасида,  Мингбулоқ туманига қатновчи ДАМАС ҳайдовчиларини эса  туман ИИБ бошқармасида тунги навбатчиликка жалб
қилинаётганлигини, Пахта мавсумида эса уларни пахтага теримчиларни
ташишга мажбур қилишаётгандигини, бўйсунмаганларни ёки ҳуқуқларини
талаб қилсалар турли хил найранглар билан автомбилидан айб топиб
автомобилини олиб қўйишаркан.

Хайдовчилардан бирининг бизга маълум қилишича бундан 2 ой муқаддам Мингбулоқ туманига қатновчи ДАМАС ҳайдовчилари вилоят, туман, Хокимлигига, туман ИИБ бошқармасига , ЙХХ
идораларига бу масала юзасидан ариза ёзишган экан.Лекин бу масалага
жавоб беришмаганлигини , натижани сўрашганда жавоб беришмаганлини
маълум қилди.


Бу ҳар ойда бир бўлиб тураркан. (Аудио ёзуви уларинг роизилиги ва
исмлари уларнинг ихтиёрига илтимосига биноан сир тутилади аммо аудио
ёзув буни тасдиқлайди).


17 сентябр куни Наманган – Мингбулоқ туманига қатновчи ДАМАС
ҳайдовчиларининг Мехнат вазирлигининг телеграмдаги манзилига
(@Mehanhuquq_bot ,+99871-200-0601)га юқорида келтириб ўтилган
муаммолар юзасидан юборган мурожаатлар юзасидан    жорий йилнинг 20
сентябрь куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоллари ва ДАМАС ҳайдовчилари  Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани Касаба уюшмаси юристлар билан учрашишди. Ўзаро илиқ суҳбатда Касаба уюшмаси юристи Муроджон деган шахсга муаммоларни кўтарилди ва Касаба Уюшмаси юристига ЎИҲЖ фаоллари қуйидаги таклифни билдиришди.
Улар қуйидагича:
ЎИҲЖ Давлат рўйҳатидан ўтмаганлиги сабабли, Касаба уюшмаси
Федерацияси ўз ваколати борлигидан келиб чиқиб, расмий равишда
Наманганлик ҳуқуқ химоячилари, вилоят Хокими, туман Хокими,  туман ИИБ
бошқармаси, ЙХХ идораси вакиллари ва ДАМАС хайдовчилари билан ўзаро
учрашув уюштирилишини, юқоридаги муаммоларни биргаликда хал қилиш
кераклигини айтиб ўтишди. Касаба уюшмаси Федерациясининг Мингбулоқ
тумани юристи ҳуқуқ фаоллариниг таклифини қабул қилиб, уюшманинг
раҳбариятига  ушбу таклифни етказишини маълум қилди.


Юристнинг бизга маълум қилишича яқин кунларда тахминан  ойнинг
охирларида юқорида келтириб ўтилганлар расмий ва фуқаролик жамияти
вакиллари ва ДАМАС ҳайдовчилари билан учрашув бўлишини маълум қилди.
Наманган вилояти ва туманларида мониторинг давом этмоқда. Бу эса
хусусий ДАМАС ҳайдовчиларига бир оз бўлсада умид бағишлагандек бўлди.
Воқеаларни кузатиб бормоқдамиз.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Наманган вилояти бўлими раиси.
28сентябрь, 2018-йил.