Sep 142018
 

Шу  йилнинг 2-июнь куни Уйчи тумани ҳокими А.Турдиев шаҳсан ўзи
Вилоятимизнинг  Уйчи тумани  “БОҒ” МФЙ маҳалласига ташриф буюриб
қонуний равишда МФЙга тегишли бўлган, фаоллар ишлаб турган бинони
тадбиркор А.Хожимирзаевага бериб юборилганини айтиб, зудлик билан
бинони унга бўшатиб беришларини талаб қилди.

Ҳозирги кунда МФЙ раиси ва фаоллари кўчада қолишган. Ҳозирда нафақаҳўрлар пенсиялари қаерда тарқатилишини,фуқаролар ариза ва бошқа турдаги ҳужжатларини қаерда берилишини билмай сарсон бўлмоқда экан.


Маҳалла раиси ва бир гуруҳ шу маҳаллада яшовчи фуқаролар
туман прокурорига мурожаат қилишган, Прокурор У.Намоновнинг
жавобларида айтилишича тадбиркорга бино ноқонуний равишда ҳоким
томонидан қарорсиз бериб юборилган экан,(прокурор жавоби илова
қилинади) ҳозир МФЙ га бошқа бино қуриб беришларини
айтишаяпди.

Ҳокимлар бўшатилди. Лекин тадбиркор А.Ҳожимирзаева бинодан
ҳали ҳам ноқонуний равишда фойдаланиб турибди. Ушбу фуқароларнинг
фикрича бу тадбиркорни ортида қандайдир эски тизим вакили тургандек,
парво қилишмаётганлиги маълум бўлди.

Махалла фаолларидан бири кейинги пайтЎзбекистон Президентининг тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш уларнинг ишига Давлат ва орган ходимларининг аралашмаслиги ҳақида фармонлар чиқарган бўлсада, тумандаги айрим эски тизимдан воз кечаолмаган амалдорлар Президентнинг фармонларини тескари талқин қилишиб, Давлатга нисбатан ишончсизликни пайдо қилишмоқда экан.


Бундан бир ой олдин маҳалла фаоллари Ўзбекистон Президентининг виртуаль
қабулхонасига шикоят Аризаси юборишган, ушбу шикоят Аризаси туман
прокурори жавоби хақиқатда туман хокими  томонидан бериб юборилган
тадбиркор А.Хожимирзаевага берилган бино ноқонуний эканлигини
билдирган.

Ҳозирги кунда маҳалла фаоллари Республика прокуратурасига Ариза билан мурожаат қилишган.

Маҳалла фаоли Абдураҳмон Мамажонов тел: +99897 370-01-74

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Наманган вилояти бўлими раиси.
14сентябрь, 2018-йил.