Aug 232018
 

murodullo aka Ruslan ugli.

murodullo aka Ruslan ugli 001.

Жорий йил 5 июнь куни Қарши шаҳар, «Пахтазор»м-тумани, 29-кўпқаватли уй
ёнида соат 21ларда Бердиев Руслан Муродуллаевични, Орипов Ислом телефон орқали чақирган.

Руслан борган жойида, Ҳусанаов Азиз Ибодулло ўғли, Ҳусанов Адхам,Ҳусанов
Шаҳбоз,Бекмуродов Жонибек,Шарипов Нурбек,Эсонов Акбар ва Бунёд исмли
шахслар биргалашиб, бита ва арматуралар билан уриб,ўлим холатига
келтирадиган даражада ҳушидан кетгизиб калтаклашган ва бу ҳолат ўлимга
олиб келган.

Ушбу жиноятчиларнинг фақат биттасига- Ҳусанов Азизга
нисбатан аввалида, жиноят кодексининг 104 моддаси 3-чи қисм, Д
банди,қолган айбланувчиларга нисбатан фақат маьмурий жавобгарлик
билан жазога тортиш ҳақида марҳумнинг дадаси Бердиев Муродилло
Таниқуловичга Суҳроб исмли терговчи маьлум қилган.

Ушбу ҳолатдан норози бўлиб уч марта телефон орқали,2 марта Бош
прокуратурага хат орқали мурожаат қилганлар ва бир марта Давлат
Хавфсизлик Хизмати вилоят бўлимига, бир марта вилоят прокурорига, бир
марта Республика Давлат Хавфсизлик Хизматига, бир марта Олий Судга,икки
марта Шавкат Миромоновичга хат орқали Муродилла Бердиев мурожаат қилганлар.

Ушбу инстанциялардан жавоб хатини олганлар, лекин талаблари ижобий ҳал
бўлмаган. Яьни,бошқа жиноятчиларга қарши керакли жиноят кодексининг 97
моддасининг2 банди(қасддан одам ўлдириш) қўлланилмаган.

Жиноятни очиб ташловчи факт,Малибу русумли давлат рақами 977 бўлган
машинанинг кимга тегишлилиги аниқланмаганми ё яширилганми?Шу машина
билан марҳум Руслан Бердиевнинг оёғини туртиб кетган.Сўнг Русланни
тахминан 20 лар атрофидаги шахслар қувалаб кетишган.

Унга етиб олишиб, роса араматура ва беталар билан уриб ўлдиришган.
Мархум Русланнинг дадаси Бердиев Муродуллонинг контакт номери +99897-315-50-07
Фактлар хабарга илова қилинади.

Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.
23 август, 2018 йил.