May 222018
 

Кўпчиликка маълум, олдин хабар берганимдек мен жорий йилнинг Март ойида

ноҳақдан ишдан олинганим ва Президентнинг виртуаль қабулхоналарига

юборган мурожаатномаларим ҳалигача жавобсиз қолгани ҳақида хабар

берган эдим.

 

Бугунги кунни қаранг. Хотиним бечора шу комбинатда чанг

ютиб, емаган сомсага сўкишлар эшитиб  оила, болачақа деб ишлади.

Яқинда унинг Отаси қазо қилди. Мусулмончиликда “энди қишлоқчилик”

деганларидек уйида 7 кун мобайнида йўриқ, келди – кетди бўлди.

Ишхонасидан раҳбариятдан жавоб сўради руҳсат беришди. Отаси оламдан

ўтганини инобатга олмасдан, ойлиги пластик карточкасига 200.000 минг

сўм туширишибди. Боз устига Рамазон ойида, хотинимни айтишича сменада

ишловчиларга саҳарлик қилиб беришмабди.

Шу куниёқ 26 ишчи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишибди. Бу раҳбарият эса ишчилардан кечирим сўрамай ҳаммасини аризасини олиб ишдан бўшатиб юборибди. Ўзбекистон Президенти ишсизликдан ҳимояланиш хақида бот бот жон куйдириб айтса… буниси ошиб тушди. Энг қизиғи эса комбинатда ишчилар  дам олишсиз, байрам кунлари ҳам айниқса Конституция, Наврўз янги йил байрамларида ишлашади, уларни  дам олиш хуқуқидан маҳрум қилинган. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида қуйидагилар ёзилган:

Қаранг: мазкур Кодекснинг 155-моддаси.

(16-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон

Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда

ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар

ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари,

байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш

орқали таъминланадиган дам олиш;

Ҳар бир ходим:

ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш

ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар

ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари,

байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш

орқали таъминланадиган дам олиш;

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг

ўрнини қоплаш;

касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг

манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда

ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя

қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;

жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.

 

Ҳозир аёлим шунга қарамасдан бу масала юзасидан вилоят

прокуратурасига Наманган тўқимачи М.Ч.Ж устидан шикоят ариза билан

мурожаат қиляпти. Қани вазият қанақа бўларкин.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг

Наманган вилояти бўлими раиси.

22-май, 2018-йил.