May 132018
 

Қуйида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлимининг раиси Зоҳиджон Зокировнинг президент Шавкат Мирзиёевга юборган таклифини таҳрирсиз эътиборингизга ҳавола қилинади.

Мен Президентнинг порталига юбордим ва ўз таклифларимни айтдим.

Мана бу таклифимни ҳозир кўриб чикишяпти қўнғироқ қилишди.

Президентнинг Экология масаласи буйича шугулланадиган вазирлик

Намангандаги бўлимидан қўнғирок қилишди +998692330745

 

Уларни айтишларича Хозирги кунда мен таклиф килган нарсани Корея ва

Германиядан махсус экспертлар шу йилнинг май ойининг 10-15 кунлари

келашркан ва мени чакиришади. Адресим ва телефонимни ёзиб олишди.

Таклифим мана бу қуйидагича бўлди. Мархамат танишиб чиқишингиз мумкин.

Агар хоҳласангиз. Ҳаммага саломлар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Наманган шахар 1- кичик туман 15- уй
42 хонадонда яшовчи
Зокиров Зохиджон Носировичдан

ТАКЛИФ

Ассалому алайкум Хурматли ва бизга Азиз бўлган мухтарам Шавкат
МирОмонович. Хозирги кунда сиз томонингиздан Ўзбекистонимиз равнақи
учун олиб бораётган хар бир қарор ва фармонларингиз юртимизни
ривожланишига хисса бўлмоқда.

Айниқса , Афғонистон билан бўлган муносабатларимиз ,чегараларимиз очилгани эса бизнинг қардош бўлган халқларимизни бирлашишига олиб келди. Хар бир фуқаро  шулар қатори биз хам сизни хар куни намозларимизда,Жумъа намозларимизда Оллохдан
узоқ умр сўраб, дуо қилиб турибмиз. Вақтингизни олмайинда  сизга
асосий бўлган таклифим ва ғоямни етказсам.

Хаммамизга маълум, юртимизда Экологик ахволи борган сари, аянчли
бўлмоқда буни тан олишимиз керак. Бунга исботим оддий каналларга
эътибор берсангиз каналлардаги сувларда турли хил чиқиндилар, ароқ
шишалар,пласмасса идишлари салафанларга солинган хар хил чиқиндилар
оқиб туради. Бу ахлатларни махсус жойларга ташлаш ўрнига, кўп қавватли
биноларда яшовчи фуқаролар ўзбошимчалик билан ахлатларни  хохлаган
жойларга тўкиб юборишмоқда.  Бу эса Эгологиямизга ёмон таъсир қиляпти.

Мени таклифим шундаки, хозирги кунда “ободонлаштириш бошқарма”сига кўп
қавватли биноларда яшовчи фуқаролар ахлат учун пул тўлашади.
Бир махсус ташкилот бўлса унинг биноси иккита  бўлса, унда кўп
қавватли бинолардан олиб келинган чиқиндиларни, шу бинога олиб
келинса. Бу бинода чиқиндилар алохида қилинса.  Пўчоғини алохида,
чиқиндиларни алохида. Пўчоқ ва чиқинди қорасалафанларда бўлса. Бино
иккига ажралган. Чиқиндиларни куйдирилиб, пресслаб хоналарга
жойлаштирилади.

Пўчоқларни қабул қилувчи алохида хона жой бўлади. уларни бу бино
ичкарисида махсус каттакон мясаробкада майдаланади ва уни қуритиш
хонасида сақланади. Чиқиндиларни эса куйдириладиган алохида жой бўлиши
керак ва уни тўрт бурчак шаклида прессланади. Қуритилган пўчоқларни
хам худди шундай қилинади. Қуритиб пресланган пўчоқларни чорвачилик
билан шуғулланувчи фермерларга сотилади. Куйдирилган прессланган
чиқиндиларни қўшимча дориланган аралашма қилиниб, боғбонларга , пахта
, ғаллачиларга сотилади.

Энди буларни қаердан олиб келинади? деган савол табиий, буларни кўп
қавватли бинолардан, махаллалардан олиб келинади.  Тассвур қилинг бу
кўп қавватли биноларда 60 та хўжалик  бор. Хар бир бинога катта бочка бўлади. Хонадонларда яшовчи ахоли томонидан пўчоқларни алохида, чиқиндиларни алохида қилиб
бочкаларга ташлашади, ташланган чиқинди ва пўчоқлар қора салафанларда
бўлади,  фуқаронинг исми шарифи уйининг манзили ёзиб солинади ва
буларни катта бочкаларга ташлашади. Бу бочкалардаги йиғилиб қолган
чиқиндиларни махсус ходимлар томонидан хар хафта олиб кетади.

Чиқиндиларни қабул қилувчи ташкилот хар бир хонадон эгасини бир ойда
қанча чиқинди ва қанча пўчоқ топширганини хисоблаб хонадон эгасига
хохласа комунал тўловига, хохласа қийналиб қолган бўлса бир ойлик
чиқинди ва пўчоқларини пулини хисоблаб чиқиб фуқарога топширади.

Эшитишимча, бунақа нарсалар билан шуғулланувчи ташкилотлар фирмалар
АҚШнинг Техас , Лос –Анджелес ва Калифорния штатида бор экан. Шу йўл
билан сал бўлсада юртимизда экологик ва фуқароларни иқтисодий холатни
тўғирланади деб ўйлайман.

Қани эди ўзимда шароит бўлса, имконим бўлса шуни йўлга қўярдим.
Афсуски буни иложи йўқда. Чунки мен ўзимни оилавий шароитим оғир.
Топган пулим зўўрға қоринга етади. Банкдан кредит олай десам берадиган
молим бирон машинам йўқ, иккинчи тарафдан кредит олгани иккиланиб
турибман – кредитни пулини қандай қилиб тўлайман- деган хаёл ўтади.

Шу ғоямни бирор ташкилот ёки вилоятлардаги “Ободонлаштириш маркази”
вакиллари амалга оширса яхши бўларди.

Сизни дуо қилиб қолувчи ва Сизни қиёматли дўстингиз бўлган фуқаро
Зокиров Зохиджон Носирович!

+998-93-401-87-46