May 112018
 

Қаршини кўп жойларида сув танқислиги кетмоқда. Бу тақислик,илгаригидан

бироз бошқачароқ аслида.Нега бундай деяпман?

 

Каримов даврида,хокимлар шунақа холат кузатилинса, аҳволига водовозлар

билан аҳолининг эхтиёжини қондириб беришарди.Айни, пайтда эшитмагандек

гуё. Тўғри,ёғингарчилик бўлмади, сув танқислиги келиб чиқиши табийдир.

Ёмғир ёғмади,ўлсанг ўлавер дегани эмас?

Аҳолининг эҳтиёжини қондириш ҳар қанақанги ишдан муҳим бўлмоғи керак,ана ўшанда ҳокимиятга ишонч пайдо бўлади.

Майли, бироз дилимдагиларни ёзиб юбордим.

 

Хуллас, эрталабдан саёҳатга отландим.Аввал Қашқадарё вилоят Халқ

қабулхонасига қадам ранжида қилдим.Постда турган ИИБ ходимига рўпара

келдим.

-Кирсам,бўладими?-дейман.

Опа соткани ташлаб,киринг-деди ИИБ ходими.

Бахтга қарши, соткамни уйда унутиб қолдирганман.Қўлимдаги кошилёкни,ичини очиб кўрсатдим.

Бир пачка аллергия дориси ва бирозгина чой чақалик пул эди.Шундай

қилиб ичкарига кирдим.

 

Нима масалада келганимни,сўрашди.

-Халқни тинглайдиган қабулхона экан,шунга биров кирай дегандим-дейман

ходимларга.

-Энди фақат,ишларингиз тинглашдан иборатми ё натижаси ҳам бўладими?-дедим.

Масалани эшитайлик шунга кўра,айтамиз натижа бўладими ё йўқ!”-дейишди.

Сув масаласини кўндаланг қўйдим.

-Сувсиз яшашни ўргатинглар?-дейман савол ташлаб.

Оҳ, уриб юборишди ўша ерда ишлайдиганларнинг ва менинг дардимиз бир хил экан.

Бир маҳал мен ,уларнинг дардларини тинглай бошладим,худди ўзимни

қабулхона вакилига ўхшатиб юбордим шу тобда.

Сал қолди,бошимизни ,бир-биримизга қўйиб таьзия билдиришимизга.

-Жаноблар сув бўлмаса,тўловни тўлаб нима қиламиз?-савол қўйдим.

Сиз ариза билан мурожаат этинг бу масалада!. Сиздан аввал ҳам бир гала

маҳалладошларингиз ариза билан келишди.Аризаларини олиб

қолдик”-дедилар масъул ходим.

 

Аммо мен бир нарсадан хурсанд бўлдим,ҳар қалай инсондай гаплашса бўлар

экан.Бемалол сизни тинглашади.Муомилалари жойида.

Менга Қарши шаҳар Сувоқова ташкилотига бир бориб

кўришимни,айтишди.Ҳаёҳут деб,у ердан чиқиб,Сувоқова ташкилотига

бордим.Бошлиғини сўрадим.Бошлиқ йўқ экан.Прокуратурада эканлар.

 

Шу ташкилотда ишлайдиган икки ходим, яқинда ахлат канализацияни

тозалашга тушиб, вафот этишибдилар.Жойлари жаннатда бўлсин дейман.

Албатта,улар иш вақтида ўзлари левага чиқишган бўлган.Бу воқеа Соҳилни

атрофидаги 9 метр чуқурликдаги канализацияларни бирида содир бўлган.

Уларни ҳеч ким қутқара олмаган. МЧС келганда эса,жони узилган бўлган.

Буларни айби противогаз кийишмаган бўлган.Противогаз балки,ўзи йўқдир.

Сувоқова ташкилотининг раҳбарларининг ҳам боши шишиб ётибди.

 

Иккала йигит ҳам ёш йигитлар эканлар.Ҳар иккаласини ҳам учтадан фарзандлари бор экан.

Диспечердан яна сув масаласини ҳам сўраб қолдим шу тобда.

Опа бутун шаҳарда проблемаку, бу сув?”-дедилар.

Бугунлар беришга ҳаракат қилишларини билдирдилар.Қарасам, неча йиллар

кўрмаган танишларимни айнан ўша бошқармада учратиб қолдим.Улар ҳам

худди мен каби сув излаб келишибдилар.

 

Ваьдани олдим ва ортга қайтдим.Диетада юрганим сабаб, жуда ҳам ҳолсизланибман.

Яна бошқа жойларга бормоқчи бўлдим.Юрадиган аҳволим қолмабди.

Уйга келиб, таппа ташладим.

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

11 май, 2018 йил.