Oct 152017
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси Малоҳат Эшонқулова ҳамда “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева 2017 йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани пахта далаларида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш жараёнида Ўзнефтгаз ҳамда Ўзбекэнерго қорхоналари ходимлари, Паркент туманининг экология ҳамда ободонлаштириш бўлимлари ишчилари ҳам пахтакорга айлантирилганига гувоҳ бўлдилар.

Ўзнефтгаз қорхонасининг Бухоро, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент каби бир қатор вилоят бўлимларининг ҳар биридан 20-30 нафар ходимлар териб олинган ва пахта терувчи махсус отряд бунёд этилган.

Ўзнефтгаз корхона ходимлари томонидан ташкил топган бу отряд Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги 24-мактабнинг эски биносидан қўним топган.

Мана, масалан, Абдуғофир Бойматов Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан келган:

Абдуғофир Ўзнефтгаз корхонаси ҳашарчиларига берилаётган овқат сифатидан норози.

Жуманазар Ўзнефтгазнинг Сурхондарё бўлимидан пахта теримига жалб этилган ходимларидан бири. Суҳбатдошимизга кўра уларга кунлик норма 70 кг.ни ташкил қилади. Жуманазар 24 мактабга жойлаштирилган ҳашарчилар сонини аниқ билмайди. 600 киши бўлса керак дея тахминлайди суҳбатдошимиз.

Касал одам ҳам пахта териши шартми?” дея сўрайди навбатдаги суҳбатдошимиз Ғиёс. У Намнагандаги қора қоғоз ишлаб чиқариш цехида ишлайди. “Грижам бор бўлса ҳам пахтага чиқаришди” дейди Ғиёс.

Бухоро нефт заводидан 50 киши келганмиз” дейди Бухоро нефт заводидан келган Меҳр. Унга кўра шароитлари “бўлади”.

24 мактаб биносида шароит яхши бўлмаганлиги сабабли биз хонадонларга квартирага чиқиб кетдик” дейди биз билан суҳбатда Нуробод нефт базасидан келган Исом Мансуров.

Мониторинг жараёнидаги кейинга суҳбатдошимизнинг исми Зафар. У Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Паркент туман филиали ходими. “Ўрнимизга ишлашга одам қолган. Экологиядан 20 киши келган, яна ободонлаштиришдан ҳам бор. Жами 117 кишимиз” дейди Ўртачирчиқ туманидаги шошилинч тиббий ёрдам биносида истиқомат қилиб пахта тераётган суҳбатдошимиз:

Шунингдек, биз Қуйичирчиқ далаларида ЎзбекЭнерго корхонасининг Тошкент вилоят ходимлари пахта тераётганлигига гувоҳ бўлдик.

Ходимларга кўра улар аҳоли хонадонларида ўз чўнтакларидан ижара пули тўлаб яшашга мажбур бўлишмоқда.

Бир сўз билан айтганда 2017 йилда нафақат ўқитувчи ва шифокорлар, балки жамики бюджет ташкилотлари ходимлари пахтакорга айланган.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, мустақил журналист.

15 октябрь, 2017 йил.