Apr 282016
 

2016 йилнинг 30 март куни суд ижрочилари мен истиқомат қилаётган куёвимнинг хусусий мулки бўлган уйидан барча мол-мулкларини, шунингдек, орг. техникаларни менинг суд томонидан солинган ноқонуний жарималарини қоплаш мақсадида ғайриқонуний тарзда мусодара қилиб кетишганларидан кейин менинг интернетдан фойдаланиш имкониятим ниҳоятда қисқариб кетди.

Интернет клубларда интернетга шунчаки эл. почталаримни қараб қўйиш учунгина боғланишга мажбур бўлиб қолдим.

Шунингдек бир шароитда дўстларимдан бири эл. почтам орқали менга Баҳодир Чориевнинг “Баёноти”ни йўллаган экан.

(Шу ерда http://www.asiaterra.info/news/glava-dvizheniya-birdamlik-zayavil-o-vypolnenii-obyazatelstv-pered-zhurnalistkoj-podvergshejsya-naletu-sudebnykh-pristavov – сайтида эълон қилинган Б. Чориевнинг “Баёнот”и линки берилди)

Баҳодир Ҳасанович мазкур БАЁНОТида менинг олдимда ўз бурчини бажарганлигини, яъниким, Чориев таъбирлари билан айтганда: «В 2014 году в сентябре-ноябре мы отправили ей 4 тысячи долларов на выплату штрафа (13 миллионов сумов по рыночному курсу). Мы выполнили свой долг перед Малохат Эшанкуловой».

Шунингдек, Баҳодир Ҳасанович ўз Баёнотларида “Но со стороны

Малохат Эшонкуловы идёт не правильное толкование об этом штрафе и

просим её уточнить по какому поводу был установлен штраф и почему не

указывает, что она у нас взяла ту сумму якобы для оплаты штрафа. Мы не

просим её платить этот штраф. Но просим объяснить и уточнить Малохат

Эшонкулову почему она взяла у нас 4 000 (четыре тысяча) долларов за

штраф и почему не оплачивает этот штраф” деган фикрни илгари сурадилар.

Шунингдек, Баҳодир Чориев фикрларини давом эттирар экан, “…почему не указывает, что она у нас взяла ту сумму якобы для оплаты штрафа” дея даъво қиладиларки, бу айблов менга туҳматдек туюлди.

Негаки, мен Б. Чориевдан 4 минг доллар қабул қилиб олишим биланоқ Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифамда “Суюнчи!” сарлавҳаси остида Баҳодир аканинг тантилиги хусусида хабар тарқатганман ва Чориевга ўз миннаддорчилигимни эълон қилганман.

Бундан нафақат Баҳодир Ҳасановичнинг ўзлари, балки Фейсбук саҳифадаги барча дўстларим хабардор. Наҳотки, бу Б. Ҳасановичнинг хотирасидан кўтарилган бўлса. “Суюнчи” сарловҳаси остидаги мазкур хабар – эълон ҳамон ФБ тармоғидаги ўз саҳифамда турибди:

https://www.facebook.com/malohat.esankulova/posts/788331707891577

Гувоҳи бўлганингиздек, мен Баҳодир Чориевнинг ҳотамтойлиги хусусида 2014 йилнинг 5 октябрь куниёқ интернет тармоғида хабар тарқатганман. Бас шундай экан, Чориевнинг менга нисбатан юқоридаги “…почему не указывает, что она у нас взяла ту сумму якобы для оплаты штрафа” каби ўринсиз таъналари туҳматдек туюлди…

Б. Ҳасановичнинг “…почему не указывает, что она у нас взяла ту сумму якобы для оплаты штрафа” деган иддаоларининг соф ўзбекча таржимасини шундай тушуниш мумкин десам, хато кетмаган бўламан: “Нега Эшонқулова менинг олийҳимматлигим хусусида катта матбуот орқали, турли интернет сайтлари орқали хабар тарқатмайди, эътироф этмайди?!”

Баҳодир Ҳасановичнинг менга бунингдек мазмунда таъна қилиши мутлақо ўринсиз деб ўйлайман. Негаки, кўриб турибсиз, Баҳодир Чориевнинг олдимдаги “ўз бурчларини шараф билан уддалаганликлари” хусусидаги “суюнчилаганим”дан Баҳодир ака истаганларидек, ҳамма хабар топган ва ҳатто илиқ изоҳлар ёзиб қолдиришган….

Айниқса, Баҳодир Чориевнинг мендан такрорий молиявий ҳисобот талаб қилишларидан ҳайратдаман. Негаки, мен 2016 йилнинг 31 декабр куни ўз эл. почтамдан Баҳодир Ҳасановичга қуйидагича табрик, ташаккурнома юборганман. Мазкур хатимни қайсидир маънода молиявий ҳисобот ҳам дейиш мумкин.

Мазкур молиявий ҳисоботим билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин:

https://mail.google.com/mail/u/0/h/1u012nsu2c79o/?&th=151f8712b8a090f8&v=c&s=s&st=200

Чин юракдан битилган шунингдек шахсий мактубдан молиявий ҳисоботдан кейин ҳам Баҳодир Чориев мендан нима истайди, яна қандайин эътироф кутади, билмадим. Уларнинг саховатпешалигини токи оммавий тарзда тараннум этмас эканман, барчаси беҳисоб, шекилли….

Ким билсин, эҳтимол, Баҳодир Ҳасанович эл. почталарига юборган эътирофимни шахсий тарзда эмас, матбуот орқали тантанали тарзда айтишимни истагандир, айнан шуни ҳоҳлаётгандир? Модомики, Чориев шуни истаган экан, шундай ҳам бўлади….

Негаки, аслида, инсон табиати шунақа. Гарчи муқаддас китобларимизда “Ўнг қўлинг берган эҳсону хайрни чап қўлинг билмасин” деган ўгит бот-бот такрорланса-да, одам боласи гоҳида шахси оммавий тарзда тараннум этилишини, тилларда достон бўлишини, тан олинишини жуда-жуда истайди, матбуот орқали, оммавий тарзда эътироф этишларини ҳоҳлайди.

Шу маънода Баҳодир Чориевни тўғри тушунаман ва улар амалга оширган ниҳоятда катта молиявий кўмакни матбуот орқали тантанали тарзда тараннум этмаганлигим учун Б. Ҳасановичдан узр сўрайман.

Чориев олдидаги кечириб бўлмас гуноҳимни оқлаш мақсадида биргина шуни мисол қилиб келтиришим мумкинки, суд ижрочиларининг ноқонуний ҳатти ҳаракатларидан, таҳқирларидан кейин Баёнот тарқатишга мажбур бўлгандим. Баёнотимдан сўнг “Озодлик” радиоси мухбири менга сим қоқиб, ҳол сўради, интервью олди.

Мен ҳамкасбимизга шундай дедгандим: “Бир нарсани тан олиб айтишим керак, Баҳодир Чориев мардлик қилиб, менинг жарималаримни қоплаш учун маблағ билан таъминлаганди. Бироқ мен ноқонуний солинган жарималарни тўлашни истамайман”.

Қолаверса, менга далда бўлиш мақсадида қўнғироқ қилган мамлакатимиздаги мавжуд элчихона вакилларига ҳам “Тўғри, Баҳодир Чориев жарималаримни қоплашга етарлик маблағ билан таъминлаганди. Бироқ мен адолатсиз судлар томонидан қўлланилган ғайриқонуний жарималарни тў-ла-май-ман” деб аниқ-тиниқ айтганман.

Тўғри, “Озодлик” радиосида вақт масаласи мавжуд ва ҳамкасбларимиз ҳар бир интервью бераётган шахснинг барча сўзларини батафсил эфирга узатиш ваколатини олмаган. Шу боис ҳам Чориевнинг кўмаги борасидаги эътирофим “Озодлик” радиосида янграмагани ҳам рост. Бунинг айбдори эса ўзим. Негаки, мен Каримов ҳукуматининг барча зуғуму-зулумлари тафсилотини бир четга суриб қўйиб, Баҳодир Чориевнинг саховатпешалиги ҳақида кўпроқ сўйлашим керак эди, шарт эди. Бироқ, не қилайликки, инсон табиатида истаймизми, йўқми, худбинлик ҳукмрон. Шунингдек қусурдан мен ҳам мустасно эмасман. Баҳодир аканинг олийҳимматликлари қолиб, ўз ташвишларим атрофида уралашиб қолганим учун минг бир ҳижолатдаман. Худбинлигимдан ғолиб кела олмадим….

Баҳодир Ҳасанович!

Каримов режими мени беўт куйдириб турган бир пайтда сизнинг мазкур иддаонгиз диктаторлик тузуми учун бир шпаргалкадек бўлди назаримда: “Эшонқуловага жарималарни қоплаш учун етарлича маблағ 4 минг доллар берилган. Қайта боринг, уйини ишғол қилинг. Тинтинг ва топинг, ўз ҳоҳиши билан тўлашни истамаяптими, бир амаллаб ундиринг!” Гувоҳи бўлганингиздек, Сизнинг марҳаматингиз хусусида Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифамда аллақачонлар ўзим жар солганман, сиз уни адолатсиз тузим ёдига қайта солиб қўйишни ихтиёр этдингиз, холос. Бу гуё Каримовчилар режимини менга қарши қайраётгандек туюлди…

Ва, яна биласизми, “Баёнат”ингизни мен қандай тушундим:

Баҳодир Ҳасанович, қачонлардир сиёсат саҳнасининг уқувсиз сардори бўлганлигингизни кенг жамоатчилик ёдига солиб қўйиш, эслатиб ўтиш учун, албатта, кимнингдир фожиасидан фойдаланишингиз, Малоҳатнинг мусибатидан манфаат ахтаришингиз одамгарчиликдан эмас, яхши иш эмас. Бу эркак кишига сизга ярашмайдиган иш.

Шахсан мен сизнинг ўринсиз тарзда молиявий ҳисобот талабингизни (гарчи ҳисобот ёзиб жўнатган, тантилигингизни тан олиб хабар тарқатган бўлсам-да) ана шундай тушундим…

Бу Ўзбекистон. Сиз эса демократик давлатда истаганингизча ўйлайсиз ва сўйлайсиз. Биз эса бу жаҳаннамда широитга, каззоб корчалонларнинг қаллоблигига қараб иш тутишга мажбурмиз. Сиз ҳадя қилган ҳимматни тўладим ҳам дейлик. Бироқ бу мени ҳукуматнинг таҳдидларидан, босиму тайзиқларидан ҳимоя қила олмаган бўларди. Жарималарим миқдори ошса-ошардики, камаймасди. Бу масаланинг бир жиҳати…

Энди эса Баҳодир Ҳасанович томонидан кўрсатилган ҲИММАТ, МУРУВВАТ хусусида. Мурувват оламга овоза қилиш, жар солиш, кўрсатган кўмаги билан керилиш, кўкракка уриш мақсадида эмас, кимнингдир мушкулини осон қилиш истагида сидқидилдан, самимий кўрсатилгандагина МУРУВВАТ деб аталади. Мурувват соҳиби кўрсатган ҳимматини қачонки оммавий тарзда бот-бот эслатишга, юзга солишга, таъна қилишга уриндими, энди у мурувват эмас, мурувват ниқоби остидаги МИННАТ бўлади.

Халқимизда эса “Миннатли ошни ит ҳам ичмайди” деган гаплар юради. Уч йиллик бетоблигим даврида саломатлигимни тиклашга ва тирик қолишимга сарфлаганим, миннатли ошни ҳазм қилиб қўйганимдан ниҳоятда ҳижолатдаман.

Баҳодир Ҳасанович, сизга ўшанда ҳам хат ёзгандим… 4 минг доллар сизнинг, пулсеварларнинг назарида жуда катта маблағ бўлиб кўриниши мумкин. Аммо бу рақамнинг менинг ҳаётим олдида, инсон тақдири, хотиржамлиги, тириклиги олдида сариқ чақалик қиммати йўқ.

Гарчи бой бўлиб болтам, гадой бўлиб халтам бўлмаса-да, менинг назаримда 4 минг долларгина эмас, 400 минг доллар ҳам менинг наздимда, инсон ҳаёти олдида писта пўчоқ. Ваҳоланки пул, бойлигу бисот дунё устуни сифатида кўрилса-да, мен учун қимматсиз. Менга эркинлик, саломатлик, хотиржам ҳаёт муҳимроқ…..

Баҳодир Ҳасан, мен сизга “Маблағингизни тирик бўлсам, Худо ҳоҳласа, албатта қайтараман” деб ёздим, сиз эса “Пул топиш осон иш эмас, бу маблағни топиш учун умрингиз етмай кетади, қайтараолмайсиз” деган мазмунда жавоб қилгандингиз….

Худо меҳрибон, аминманки, у менингдек аёлни сизнингдек шахсдан қарздор қилиб қўймайди, ишонинг.

Баҳодир Ҳасанович, миннатли марҳаматингиз учун яна бир бор ташаккур.

Чексиз ҳурмат билан Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

мустақил журналист ва ҳуқуқбон.