Feb 122016
 

“Синглисининг холидан хабар олиш учун акаларга буғдойзорни оралаб босиб
ўтишга рухсат бериларкан. Биргина шу ҳолатда буғдойзорни босиш гуноҳ
саналмас экан”- деб марҳума онамдан эшитганим бор эди. Қиёматда
эркаклар опа-сингиллари учун ҳам жавоб бериши бежизга эмасдир.

Синглим Дилдора Боймуродова оиламизнинг кенжаси 11 чиси учунми у бизга ўз боламиздек эди бошдан. Аммо шу 11 нафаримизнинг ичидан у кўп қийналди
турмушда. 28 ёшида ногирон бўлиб 2 нафар фарзанди билан турмуши ташлаб
бошқасига уйланиб кетди.

Ярим танасида яшаш учун курашган синглим қанча азобу уқубат қургани ўзига ва Худога аён. Чунки у болалигидан дардини дастурхон қилмаган бизга. Хар қандай муаммосини ёлғиз ўзи ечишга интилган. Унинг ҳақсўзлиги, қонунталаблиги сабаб мансабдорлар томонидан ишсиз, 2 нафар бегуноҳ боласи билан оч қўйилишини 4 йилдирки кўз олдимизда яшаётгани учун сезамиз.

Биримиз ўз уйимизни яшаб туришга берсак яна биримиз фарзандларини меҳнатга ўргатиш мақсадида мол-холимизни қаровга берганмизки, шунинг ваъжидан озми-кўпми рўзғоримиздан қисиб кўмак қилаётгандик. Унда ҳам “ҳисобли дўст айрилмас” қабилида иш тутадиган синглим барча кўмакни қарзга ҳисоблаб ёзиб боради. Хуллас, бизнинг бор-йўқ айбимиз ўз синглимизга берган
кўмак қарзимизу бунинг эвазига қонунни қўлларида ўйинчоқ қилиб олган
тўрт мучаси соғлом эркаклар бизни ҳам тайзиққа учратишган.

Синглимизга ноҳақ босилган жарима учунку мен Худойназаров Зайниддинни бор-йўғимизни талашди. Гўё бу жарима қонунан менга тегишлидек. Судларда ҳам на қонун на адолат йўқлигига шунда англадим. 4 нафар ўғлимиз тенги безориларга калтаклатиб, ойлаб касалхонада оғир ётган бизу тағин гуруҳвозлар
ҳимояланиб бизни жаримага тортишди.

Очиги кўчада шахсий машинамизда қонуний ҳаракатланишимизга ҳам қўймай, ҳар қадамда ноҳақ жаримага тортишади. Ваҳоланки, кўз олдимизда минглаб ноқонуний машиналар фаолият юритишади улар шу мансабдорларга тегишли. Охири синглимизга қўшилиб бизнинг ҳам кунимиз тинимсиз шикоятга қолиб кўряпмизки, мамлакатимизда қонунни ўзи йўқ экан.

9 февраль куни сариқ рангли Нексия-2 русумли 436 рақамли машина тўсатдан мен Худойназаров Олимнинг машинамни четга сиқиб чиқариб олдидан ўтиб тормозлаб қасддан ҳаракатланганидан шикоят қилиб вилоят ДАНнинг 2237590 рақамли ишонч телефонига чиқдик.

Дарҳол ушланиб чора кўрилишини айтган шу кунги ходимни эртасига топиб бўлмади. Негадир эртасида бошқа ходим : “шаҳар иибга ариза беринглар, бизнинг вазифамизга кирмайди”- деди. Бу ҳолат қасддан ҳаётимга суиқасд қилинганлигига шубҳа қолдирмади. Чунки мен ҳам 3 йилдирки қонуний ҳуқуқларимни талаб қилиб келаётган синглимга ўхшаган шикоятчилардан эдим.

МАМЛАКАТИМИЗДА ҚОНУН ВА АДОЛАТ ЙЎҚ ЭКАН,
ШУСИЗ ҲАМ ҲУҚУҚИМИЗ ПОЙМОЛ ҚИЛИНЯПТИ-КУ ҲЕЧ БЎЛМАСА ҲАЁТИМИЗГА СУИҚАСД ҚИЛИШМАСА БЎЛАРДИ БУ МАНСАБДОРЛАР.

Шу биргина яшаш ҳуқуқимиздан ҳам
маҳрум қилишмоқчига ўхшайди. НОГИРОН, БЕВА СИНГЛИСИ ВА УНИНГ 2 НАФАР ОТАСИЗ ФАРЗАНДЛАРИГА КЎМАК БЕРГАН АКАЛАРИ ЖАЗОГА ТОРТИЛСИН, ЎЛДИРИБ ЮБОРИЛСИН, ДЕГАН ЯНГИ ҚОНУН ЧИҚАРИЛГАН БЎЛСА БИЗГА ҲАМ БИЛДИРИШСИН!

Худойназаров Зайниддин

12- февраль, 2016 йил.