Dec 302015
 

Азиз ватандошлар! Дунё аҳли!

Барчангизни кириб келаётган янги 2016 йил билан муборакбод этаман!

Янги йилда инсон учун соғлиқ ва саломатликдан ўзга бахт йўқ деб ўйлайман.Шундай экан аввалам бор соғлик ва саломатлик ҳеч кимни тарк этмасин.Фарзандларимиз соғ ва саломат бўлишсин.Келажак авлод албатта тинчлик ва хотиржамликда ўсиб вояга етсин.

Ҳали жажжигина фарзанд кўрмаганлар, фарзандли бўлишсин.

Янги йил барчага омад ва бахт келтирсин.Тилакларим бисёр ёзаверсам адоғи кўринмайди.

Янги йилимиз ризқли ва баркали келсин.Доимо мусаффо осмонни кўриш  барчага насиб этсин азизлар! Гулдай очилиб юрганга нима етсин.

ЯНА БИР БОР ЯНГИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЙИЛ БИЛАН БАРЧАНИ МУБОРАКБОД ЭТАМАН.ЮРАКДАГИ ҒУБОРЛАР БЎЛСА УНУТАЙЛИК.

Беш кунлик дунё ўтади кетади азизлар! Меҳр оқибат йўқолмасин инсонда. Яхши кайфият доим ҳамроҳингиз бўлсин.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

30 декабрь, 2015 йил.