Sep 212015
 

Қарши шаҳрида пахта йиғим теримига айни  пайтда Университет талабалари, институтлар 10-11 сентябрдан кунлари олиб кетилдилар. Педагогика Унверситети Нишон туманида, Ирригация институти талабалари Косон тумани 50-51 жамоа хўжалигида пахта теришмокда. Коллеж  1 ва 2 чи курс талабалари ва мактаб ўқувчилари ҳам айни дамда таъ лим олишмокда.

Ўзбек хукумати айни дамда болалар меҳнатидан фойдаланишдан воз кечишга қарор қилган кўринади. Ўларок  айтадиган бўлсак, бу ижобий натижа  десак муболаға қилмаган бўламиз. Ҳозирча Қарши шаҳрида бозорлар ёпилмаган, тўйхоналар ишлаб турибди.Тиббиёт ходимлари Муборак туманида пахта теримига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.Ҳозирча Қарши шаҳрида шундай “кўзни қувонтирадиган хабарлар” шулардан иборат.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

21сентябрь , 2015-йил.