Aug 292015
 

Навоий ГРЭСи ва “Навоийазот” ОАЖини бирлаштириб, тўғридантўғри Навоий шаҳрига туташувчи катта трасса машиналар қатнов йўли мен мактаб остонасига эндигина қадам қўйган 1982 йилларда таъмирланганини элас-элас эслайман.

Шу куйи мазкур қатнов йўлидан то шу кунгача автобуслар ва маршрутлар йўналиши ҳам йўлга қўйилиб келмоқда. Юк машиналар қатновинику адоги йўқ. Шунга қарамай 30 йилдан ошди ҳамки таъмирланмади.

Айни пайтга келиб мутлақо яроқсизланиб қолган йўлдан йўналишнинг махсус маршрутлари ҳам қатнашга оғринаётир. Чунки сон-саноқсиз ўйдим-чуқурларда машиналари тўкилиб қолаётган эмиш.

Ёки йўл ҳақини бошқа маршрутлар сингари 500 сўм эмас, 1000 сўмдан
тўлашсагина шу йўлдан юришади. Бундан эса шу ерлик аҳоли анчадан бери азият чекиб келишади. Журналист бўлганим учун ахоли ҳам ҳайдовчилар ҳам “Шу ерда яшаб туриб нега шу муаммони кўтариб чиқмайсиз?” деган саволни кўп бора беришган.

Мен эса мазкур муаммони йиллар давомида олиб чиқавериб натижасини кўрмай чарчаганим очиғи Фазо ТВ даги фаолиятим даврида ҳам танқидий кўрсатувлар тайёрлаганимда ҳам бу йўлнинг эгаси топилмай, ЭГАСИЗ ХУДУД сарлавҳаси остида материаллар чиқарганимни тушунтириб чарчайман.

Бундан 3 йиллар аввал Навоийда “Умид ниҳоллари» спорт мусобақаси ўтказилиш арафасида Президент шу кўчадан ўтармиш учун йўлни асфальтлаштиришар экан деган миш-миш тарқаб шўрлик аҳолининг қалбида умид пайдо булган эди.

Афсуски, у ҳам рўёга айланди. Бечора ахоли энди яна маршрут ҳайдовчиларининг “Навоийазот орқали кетмаймиз, эски шаҳар йўли (яъни 15 км масофа наридан) дан қатнаймиз.

Йўлларингиз дабдала, қишдаку тилла берсаларинг ҳам ўтмаймиз у йўлданқабилидаги иддаоларини эшитиб яшашга маҳкум. Бу ҳол қачонгача давом этиб, мутасаддилар қачон бош қотиришаркан билмадим.

Дилдора Боймуродова

29-август, 2015-йил.