Jun 142015
 

 Ноҳак чиқарилган суд қарори ижросининг бажарилиши оқибатида шу йилнинг 30 апрель кунида 90 ёшли Самиева Махпурат ая 12 нафар оила аъзолари билан 30 апрель кунида ижрочилар томонидан ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз, ҳеч ким йўқ пайтида уйларини бузиб киришиб, яшаб турган уйларидан кўчада қувиб чиқарилгач, 1 май кунида текширувлар қонуний олиб борилмаганлидан норози бўлиб, норозилик намойишига чиқишган эди.

Вилоят хокимлиги биноси олдида 4 нафар вояга етмаган гўдаклар ва ҳатто бир нафари ҳали ёшига тўлмаган бўлишига қарамай, мазкур оила аъзолари ҳам катталар сафида мажбурий тартибда Навоий шаҳар ИИБ биносига машинага босиб олиб кетилди. Шу куйи Самиевлар оила аъзолари вилоят ЖКБ ходими Зоҳид Ўроков ва шаҳар ЖКБ ходими Комил исмли шахслар томонидан алдовлар остида сўроқ қилинди.

Яъни ноҳақ кўчада қолган оила аъзоларига шу бугуноқ уйларингизни очиб бериб. сизларни киритиб қўямиз фақат Дилдора Боймуродовага қарши кўрсатма берасизлар қабилидаги босим ўтказилган. Шунга карамай бу мақсадларига эриша олмаган ИИБ ходимлари сохта кўрсатмалар асосида Д.Боймуродовага нисбатан баённома тўплашиб, 6 соат ичида судга мажбурий тартибда олиб боришиб, 7 миллион 200 минг сўм миқдорида ноҳақ жаримага тортишган.

Мазкур жараёнларда юраги хуруж қилиб қолган Д.Боймуродова 13 кун давомида касалхонага ётқизилган. Мана бир ярим ойдирки Махпурат ая ва унинг оиласи кўчама кўча сарсонликда яшашмокда. Ажабланарлиси 24 апрель кунида Олий суд раиси ўринбосари К.Тоғаевга топширилган суд хужжатлари ҳамон ўрганилмоқда экан. То суд қарори чиқарилгунга қадар ижрони вақтинча тўҳтатиш тўғрисидаги Самиеванинг илтимосномалари мутлақо инобатга олинмаётир. Вахоланки, қонунчиликда ижрони вақтинча тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқарилишини сўраб олиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ҳисобланади.

Вилоятда ҳуқуқлари поймол қилинаётган Самиева 12 июнь куни БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Тошкент шаҳридаги Америка элчихонасига келишидан умидвор бўлиб, қабулга шикоят олиб боришига қарамай, у ерда ҳам ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов каби шикоят олиб борганлар сафида фақатгина ёзма шикоятлар элчихона ходимлари томонидангина олиб қолинди, холос.

Дилдора Боймуродова

14-июнь, 2015-йил.