Dec 262014
 

 

Кеча 25- декабрь куни бутун Қарши шаҳридаги мактабларда янги йил байрами
мактаб ҳовлисида ўтказилди. Масала ўта жиддий бўлганлиги сабаб буни ёзишга қарор қилдим.Нега деган савол туғилади?


Мактаб ўқувчилари янги йил байрами дея обдон чиройли кийиниб, гўзаллик
салонларига кириб келишганини гувоҳи бўлдим.Бир кун олдин Қарши
шаҳрида сел қўйгандай ёмғир челаклаб қўйди.


Чиройли келин кўйлаклар кийиб олган катта синф қизлари тиззасигача лой
чапланди ҳаттоки, мактабда Қорқиз ролига чиққан қизча ҳам, лой қизга
айланди. Буларни ўз кўзим билан кўриб, бундай буйруқ ким томондан берилгани мени қизиқтирди. Сўраб суриштирсам бу буйруқ юқоридан берилганлигини айтишди.


Ҳурматли юқоридагилар!
Илтимос сизлардан, буйруқ беришдан олдин обдон ёш авлоднинг ҳам соғлигини
ўйлаб кўринглар, ахир икки соатлик байрам учун ота-оналар ва болалар
жабр кўрмаяптими?


Ҳовлида ўтказилган байрам туфайли бетобланиб қолсачи?
Ёш авлоднинг хотирасига бу байрам михланиб қоладику!
-“Ярим белимгача лойга ботгандим”- деб эслайдими?
Мактабларнинг спорт заллари бор ўша ерда ташкиллаштирса бўлардику?
Оддий кўринган муаммонинг замирида, катта муаммолар келиб чиқиши мумкин!
Бундан сўнг  янги йил байрамини фаоллар залида ёки спорт залларда
ўтказиш талабларини ота-оналар қўйишлари керак! Фарзандлари соғлигини
ўйлаган ота-она шу талабни қўйиши шарт!


Хукуматга тинчлик керак-у, ота-онага фарзандининг соғлиги керак эмасми?
Биринчи синф ўқувчиларидан ташқари катта синфларни назарда тутаяпман.
Мени ўйлантирган масала ҳам айнан шу бўлди.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

26- декабрь, 2014-йил.