Dec 262014
 

 

Бир нарсага баъзан ҳайрон бўламан, янги йилда одамлар бир ёшга қарийди-ю шуни байрам қилади. Шахсан мен янги йилгача соғ-саломат етказгани учун Оллоҳга шукрона сифатида байрам қиламан.Шундай байрамга яқин кайфиятингизни бир оз бўлсада кўтариш мақсадида латифаларни тўпладик. Сизларга байрам совғаси бўлсин.

Муҳбирлар Майк Тайсондан интервю олишаяпти:

-Сиз ака ука Кличколар билан жангга чиқар эмишсиз, шу ростми?

-Йўқ. Улар ўзимиздан экан, мен Путинни жангга чақириб дабдаласини чиқараман. Агар дабдалсини чиқара олмасам, ўша гап кирмайдиган қулоқларини тишлаб оламан.

-о-о-о-о-

Украинада Порашенко тарафдорларидан бири Худога нола қилаяпти:

-Худойим, Виктор Цойни яхши кўрардим, кўп кўрдинг. Игор Тальков севимли қўшиқчим эди уни ҳам кўп кўрдинг.Майкл Жексон жони дилим эди, жонини олдинг! Худойим Путинни шунақа яхши кўраманки…

-о-о-о-о-

Россия ОАВлари хабаридан:

Келгуси якшанба куни президентлик учун сайлов бўлади. Сайловда Зюганов, Жириновский каби таниқли шахслар иштирок этади. Барибир Путиннинг ютишини назарга олиб, хохлаган номзодга овоз беришингиз мумкин!

-о-о-о-о-

Танга ютиб қўйган болакайни атрофига тумонат одам йиғилган. Ҳеч ким тангани қандай туширишни билмаяпти.Шунда бир киши болани қўлига олдида, оёғини осмондан қилиб, кучини борича силкита бошлади. Танга тушди. Бошқалар ундан сўрашди:

-Сиз дўхтирмисиз?

-Йўқ, солиқчиман.

-о-о-о-о-

Хокимиятда ишлайдиган бир ходим дўстига шундай деди:

-Ишхонамизда ёлғон гапириш-гапирмаслигимизни компьютр орқали текшириб кўришди.

-Хўш кейинчи?

-Компьютер уятдан қизариб кетди.

-о-о-о-о-

Бир киши ўзига келаолмай қалтираб ётган фермер дўстини олдига келиб ҳол-аҳвол сўради.

-Эй дўстим ким сени шу куйларга солди? Кўзларинг қизариб кетибди, калтак ҳам еганга ўхшайсан. Ким қилди айт! Ўшани дабдаласини чиқараман! Айт! Айт! Айт!

-Ҳоким

-Эй шунақа дегин, ўзингдан ўтибдида ошна.

-о-о-о-о-

Юқори лавозимларда ишлаган бир киши чойхонанинг бир чеккасида бир ўзи шумшайиб ўтирарди. Бир киши келиб салом берди:

-Ассалому алайкум Баҳтиёр Юнусович!-дебди,

-Ва алайкум ассалом, ишдан хайдаб юборишди, энди фикрларимни жамлаб фаолиятим ҳақида эсдалик китоб ёзаяпман.

-Яхши, унақа бўлса мен пора бермаганимдан кейин, ишдан ҳайдаб юборган жойига келмадингми, аблаҳ?

-о-о-о-о-

Икки киши гаплашаяпти.

-Эй дўстим, шунча йилдан бери катта-катта лавозимларда ишлаб, бунақанги ҳолатга тушмаган эдим.

-Тинчликми? Нима бўлди?

-Биласан вазир билан қуда бўлган эдик. Тўйдан бир ой ўтиб кутилмаганда қудамни ишдан бўшатиб юборишса бўладими.

-Эй ёмон бўлибди-ку! Нима қилмоқчисан энди?

Тезда қизимни ажратиб уйга олиб келиб олдим.Замон нозик, билиб бўладими!

-о-о-о-о-

Ҳоким олдига иқтисодчи кирди:

-Ҳоким жаноблари, мен турли қурилишларга давлат томонидан ва халқ томонидан ажратилган маблағларни ҳеч қандай одам шахсий манфаатлари учун ўзлаштира олмайдиган режани ўйлаб топдим!

-Наҳотки сиз ишдан бўшашингиз ҳақида ариза ёзмоқчи бўлсангиз?

-о-о-о-о-

Афлотунга:

-Фалон киши сени роса мақтаб ҳаққинга дуо қилди,дейишса, у ҳафа бўлиб дебди:

-Мен нима ножўя иш қилибманки, у аҳмоққа маъқул келиб,мени шунчалик мақтабди.Бирор аҳмоқлик қилмай мақтовга сазовор бўлмайсан киши.

-о-о-о-о-

-Салом ошна! Қаерда ишлаяпсан?

-Кўчада.

-У ерда нима иш қиласан?

-Ҳеч нарса,

Яҳши машғулот экан.

-Ҳа, фақат рақобатчилар эзиб юборишди.

-о-о-о-о-

Дунёдаги фирибгарлар уюшмаси яхши инсонлар ташкилотига футбол ўйнашни таклиф этди.

-Майли,-дебди яхши инсонлар,-яхши футболчилар биздан чиқади-ку, сизларни осон енгамиз.

-Бўпти-да,-дебди фирибгарлар уюшмасидагилар,-Лекин ёдларингдан чиқмасин, ҳамма ҳакамлар биздан чиққан.

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
26-декабрь , 2014-йил.