Nov 142014
 

 

 

 

14.11.2014

Хоразм вилоятининг Боғот тумани Хитой қишлоғида пайшанба куни 30га яқин аёл газ тақчиллигидан норозилик билдириб, кўчага чиқди. Ҳокимият расмийлари норози аёллар ёнига келиб, қишлоқ аҳлига газ баллонлари ва кўмир берилишини ваъда қилганидан сўнг оломон уйларига қайтган.

 

Хоразм вилоятининг Боғот тумани Хитой қишлоғида пайшанба куни ўттизга яқин аёл газ тақчиллигидан норозилик билдириб, қишлоқ гузарига намойишга чиқишгани тўғрисидаги хабарни Озодликнинг туман ҳокимиятидаги манбаси тасдиқлади.

Озодлик манбаларига кўра, аёллар уч соатча қишлоқдан ўтувчи йўлни тўсиб турганлар.

Боғот тумани ички ишлар бўлимининг тезкор гуруҳи ва туман ҳокимлиги, газ идораларининг мутасаддилари норозилик рўй берган жойга етиб борган.

Расмийлар Хитой қишлоғи аҳолисига газ баллонлари ва кўмир зудликда берилишини ваъда қилганидан сўнг норози аёллар тарқалган.

Ўзбекистонда жорий йилда газ ва электр таъминотидаги тақчилликка қарши аҳолининг норозилик чиқишлари биринчи марта кузатиляпти.

Ўтган йил Самарқанднинг Сартепа мавзесининг Хўжасоат маҳалласи хотин-қизлари газ ва чироқ йўқлигига норозилик тариқасида автомобил йўлини тўсганидан сўнг маҳаллага газ берила бошлаган эди.

Озодлик Хоразмнинг Боғот туманидаги воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

 

http://www.ozodlik.org/content/article/26692378.html

 

 Posted by at 19:26