Aug 292014
 

 

«Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қорамурт қишлоғида юзага келган оммавий муштлашувга 60 танга сабаб бўлган», — деб ёзади КАЗИНФОРМ 27 август куни бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

Аслида эса Қорамуртдаги воқеалар моҳиятига кўра оддий муштлашув эмас ҳудуддаги ўзбек аҳолисига қарши мақсадли тарзда амалга оширилган қирғиндир.

Муштлашув одатда икки одам ёки икки гуруҳ ўртасида бир-бирига қарши жисмоний куч қўллаш орқали содир бўлади.

Қорамуртдаги воқеалар эса тубдан фарқ қилади. Таркибида юздан ортиқ одам бўлган номаълум гуруҳ 13 минг аҳоли истиқомат қиладиган қишлоққа ҳужум қилган. Бу ҳужум кутилмаган бир ҳолатда амалга оширилганки, жабрланувчилар ҳатто ҳимояланишга ҳам улгурмаган.

Бундай оммавий тарзда амалга оширилган ҳужумни қандайдир 60 танга туфайли келиб чиққан деб аташ кулгилидир.

Полиция ҳам ҳодисанинг миллатлараро тўқнашув характерига эмаслигини таъкидламоқда.

Бу ҳам Қозоғистон ҳукумати тарқатаётган нотўғри маълумотдир. Афсуски содир бўлган ҳодисада миллатлараро тўқнашувнинг яққол аломатлари мавжуд.

Ҳужум фақат ўзбек миллатига мансуб одамларга қарши амалга оширилган ва ўзбек бўлмаганларга қарши ҳужум амалга оширилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бу муштлашув эмас, балки миллий асосларга таянган олдиндан режалаштирилган қирғиндир.

Қозоғистонлик сиёсатчилар вақт кеч бўлмасидан кўзларини очишлари ва ҳақиқатга тик боқишлари лозим. Ҳақиқат шундан иборатки, узоқ йиллар мобайнида Жанубий Қозоғистондаги миллий озчиликнинг камситилиб келиши қачондир бундай оқибатларни келтириб чиқариши муқаррар эди.

Ўзларининг ҳукумат томонидан ҳеч қандай жавобгарликка тортилмасдан қолишига тўла ишонган бир гуруҳ олчоқлар ўзбекларга қарши қирғини амалга оширишни исташмоқда.

Азиз биродарлар, вақт кеч бўлмасидан кўзимизни очайлик.

Қорамурт қирғинига оид далилий ашёлар

3

4

5

67

ЎХҲ ахборот бўлими

 

http://uzxalqharakati.com/archives/27039

 

 Posted by at 08:47