Aug 282014
 

Илгариги мақолаларимизда Наманган вилояти спорт ва маданият бошқармаси бошлиғи Расул Низомбоевнинг зўравонликлари ҳақида ёзган эдик. У мақолада гап, Низомбоевни “Навбаҳор” Футбол клуби ўйинчиларига қарата, бир ўйиндан олдин, “Агар бугун ютқазсанг ҳаммангни ҳайдайман!”-деб зўравонлик қилгани, мураббийни ноҳақдан ишдан ҳайдагани ва бу ишлар ишқибозларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлгани ҳақида эди. Ҳатто бир учрашувда каминангиз унинг номақбул ишлари ҳақида вилоят ҳокимига ҳам айтган эдим.

 

Норозиликлар давом этди. Айниқса кейинги ўйинларга кириш ҳаққи ўн-ўн беш минг қилиб белгилангани норозиликларнинг давоми бўлди ва яқинда ишқибозлар билан бўлиб ўтган учрашувда Низомбоев, “Мени телевидениеда чиқишимга ҳам одамлар қарши бўлиб ҳар ҳил ижтимоий тармоқларда ёзишибди. Мен пул еган бўлсам текшириб олинглар!”-деган мазмунда норози бўлиб гапирган эди. Куни кеча уни “ўз аризасига кўра” ишдан олингани кўпчиликни хурсанд қилди ҳатто баъзи ишқибозлар ош қилиб чойҳоналарда байрам қилишгача боришди.

 

Ҳа, халқни норози қилган ҳар қандай раҳбар бари бир, вақтики келиб ўз жазосини олиши яна бир бор ўз исботини топди.

 

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
28-август , 2014-йил.