Aug 082014
 

 

Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Адас ҚФЙ Шопўлот қишлоғида 1977 йилда
туғилган Войисов Жамшид совуқ қуролдан, оғир, жигаридан
шикастланганлиги туфайли
ҳаётдан кўз юмади.

Ўринбой аканинг тўнғич ўғли Жамшид мактабни тугатгач, олийгохларга
ўқишга киришлиги унинг иқтисодий танглиги оқибатида кира олмагач,
оилалик бўлади. Ишсизлик ва оила тебратиш Жамшидга муаммо келтиради.
Яхшироқ маблағ топиб оила тебратиш учун ўзига иш
ахтараётган бир
пайтда Самарқанд вилоятининг Ургут туманига қарашли Қайроқли қишлоғида
яшовчи 1973 йилда туғилган Мисиров Отабек Россия федерациясига одам
ёллаётиб юрганидан хабар
топади. Отабек билан учрашиб ойига неча
АҚШдолларидан беришлиги ва у ёқга бориб ишлашлиги тўғрисида
суҳбатлашади.

Жамшид жуда ҳунарманд уста ақлли ва тўғри сўз бўлганлиги учун иш
берган Россияликларга  уни
нг характери маъқул келиб қолади. Орадан анча
вақт ўтгач, Жамшид оиласига яшашлиги учун пул юборишлигини Мисиров
Отабекдан талаб қилади ва ўзаро жанжаллашиб қолади. Отабекга ёқмай
келаётган Жамшидни гумдон
қилишга пайт пойлайди. 2012 йилнинг 30 сентябрь
куни кечаси Отабек Жамшиднинг жигар қисмига бир неча бор пичоқ санчади
ва шу жойнинг ўзида ўлдириб қочиб кетишга улгуради. Шундан сўнг
марҳумнинг ўлигини 10 кун ичида Ўзбекистонга олиб келиб дафн маросимини
ўтказишади. Ва жиноятчини топиш учун Ўзбекистондаги ИИБ тортиб Ички
ишлар
вазирлигигача ариза билан мурожаат қилишмасин барча ҳаракатлар
самарасиз якун топиб, иш материаллари шундайлигича қолиб кетганлигидан
ташвишда Жамшиднинг отаси Ўринбой ака.

Бу ҳолат Россия федерациясининг Москва вилояти Чехов шаҳрида содир бўлади.

Отабек Мисиров Жамшидни ўлдирганидан кейин ҳам шу кунга қадар
Ўзбекистондаги ишсизларга иш топиб беришда ва одам савдоси билан
мунтазам шуғулланиб ҳаттоки оиласини ҳам Россияга  олиб кетганлигидан
хабари бўлган Ургут тумани тезкор қидирув бўлими ходимлари сукут
сақлаб келмоқда.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.

8август, 2014йил.