Jul 302014
 

 

25- июль куни АҚШ меҳнат вазирлиги делегацияси Тошкентдаги ҳуқуқ
ҳимоячилари билан учрашдилар, шундан сўнг Америкалик делегациялар
сафарни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида давом эттиришликни
режалаштирди.  26-июль куни  Жиззахда бўлиб  ҳуқуқ фаоли Ўктам
Пардаев билан учрашди.

 

Учрашувда Ў.Пардаев Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат муаммоси
ҳақида сўзлаб берди.


Ўтган йилги мавсумда, коллеж ўқувчилари ва катталар – жумладан,
ўқитувчилар, шифокорлар, давлат ишчилари ва ҳамширалар мажбуран пахта
даласига  сафарбар этилганлиги тўғрисида тўхталиб, фактлар билан
асослаб берди.


Мактаб ўқувчилари пахтага мажбуран чиқарилмаган бўлсада дарсдан сўнг ўз
хоҳишлари билан чиқиб айрим тўловларни қоплаганликларини айрим
томондан вазият жуда ёмонлашганига эътиборларини қаратган. Хусусан,
ёз пайти ўқитувчи ва шифокорлар чопиқ ишларига, кузда эса пахта терими
вақтида эса барча инсонларни мажбурламоқда.
Ў.Пардаев билан қизиқарли савол жавоблар ҳам бўлган.

2012 йили пахта мавсумида, Ўз ЖПКнинг  183 ва 195-моддаси билан 15
суткага камалганини, камера ичида шаҳар ИИБ бошлиги Мухтор Мирзиёев ва
унинг ўринбосари Турсунов Икромлар ҳақорат қилганларини ва
калтаклашганлигини сўзлаб берган.

Бир қанча жарималарга ҳам тортилганлигини, 2014- йили 29- январь куни
вилоят хокими Сайфиддин Умарович бутун бошли селекторда ватан хоини,
сотқин деган гапларини ҳам айтиб беради.

Америкаликлар бундай ишлардан жуда қаттиқ таажубланадилар.

Фуқаро кийимидаги ва ИИБ ходимлари ҳамда ҳарбий шахслар
Ўктам Пардаев хонадонини  қаттик назорат остига оладилар.Ушбу учрашувдан
сўнг меҳмонлар ўз сафарини давом эттириб Самарқанд вилоятига жўнаб
кетишди.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази

30 июль, 2014 йил.