Jul 222014
 

 

Бу одам қишлоқда туғилиб, шу ерда вояга етди. Шаҳарга бориб ўқиди, мансаб пилапояларидан бирин-кетин кўтарилиб жуда катта амалдор даражасига ҳам етишди.Бундан ўн йиллар олдин “ўз аризасига кўра” ишдан бўшатилгач, яна қишлоғига қайтиб келди, лекин ўзи туғилиб ўсган қишлоқ аҳли уни яҳши кутиб олмади, чунки ишлаб юрган пайтларда турли муаммолари билан ёрдам сўраб борган ҳамқишлоқларига ёрдам бериш у ёқда турсин, “юқоридагилар қариндошларини қўллаяпди”-деган гап тегишидан қўрқиб, ҳатто уларни қабул ҳам қилмаган эди.

Ўлим ҳақ! Кимдир олдин, кимдир кейин бу дунёни тарк этади. Собиқ амалдор ҳам қазо қилди, қабрга қўйилди. Домла одамларга қараб:

  • Марҳум қандай инсон эди?-деб сўради. Одамлардан садо чиқмади. Домла саволни яна уч бор такрорлади. Охири орқа томондан кимдир секингина “яҳши одам эди” деди ҳолос.

Эртасига маҳаллада гап тарқалди. Марҳумнинг яқинлари йиғлаб юришган эмиш. Эрталаб қабристонга боришса, марҳумнинг жасади қабрдан чиқариб ташланган эмиш. Гўрковни чақириб жасадни яна жойига қўйишибди. Бу ҳол икки марта такрорланибди. Ахир жасадни қабрдан чиқариб ташлаб гуноҳга ботишга ким ҳам журъат эта оларди. Шунда диний олимлардан бирини олдига борган, қўрқувдан кўзлари ола-кула бўлиб турган фарзандлар у кишидан қандай ҳолларда жасадни ер қабул этмаслиги ҳақида сўрашди.

Диний олим бу ҳақда марҳумни яқинларига тушинтириш берди. Шундан сўнг собиқ амалдорни болалари қишлоқда уйма-уй юриб оталарини қилган гуноҳини халқ кечиришини сўраб чиқишди. Шундан кейингина марҳумни яна қабрга қўйишди. Ҳайрият бу сафар юқоридаги ҳолат такрорланмади.

Ҳа, Яратганнинг сир-синоатлари кўп. Бу дунёда одамларга зулм ўтказиб, бировларнинг ҳаққидан қўрқмай, нафс қулига айланган кимсалар, вақти соати келиб барча қилмишлари учун жавоб беришлари тайин.

( Мақола “Кўнгил кўчалари” номли газетада чоп этилган материаллардан фойдаланиб ёзилди)

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
22-июль , 2014-йил.