Jul 202014
 

 

Хабарларингиз бор, 2012 йил 29  август куни, тахминан соат 12.00 да  Қарши шаҳар Миллий банки яқинида жойлашган Кадастр бўлимига иш юзасидан ташриф буюриб, ундан қайтаётган пайтида оддий фуқаро кийимидаги  4 нафар милиция ёки МХХ ходимлари, ҳамда бир нафар ДАН ходими томонидан Чўян Маматқуловга тегишли  “Матиз” русумли  70/177 GAA рақамли  автомашина тўхтатилиниб, ҳайдовчидан (Ч.Маматқуловдан) дарҳол машина ҳужжатларини кўрсатиш  талаб этилган. Чўян Маматқулов ҳужжатларни тақдим этади, бироқ шу тобда фуқаро кийимидаги ходимлар эса рухсатсиз, ҳамда санкциясиз машина кабинаси ичини текширишга  ўтишади.

Ким сизларга рухсат берди машинани текширишга?”деб савол берган Чўян Маматқулов.


Текширувчилар эса туманда
“Антитеррор”, ҳамда “Қора дори – 2012 “ кенг қамровли тадбир ўтказилаётганини рўкач қилишган ва бундан хафа бўлмаслигини ҳам қистириб қўйишган экан. Ҳуқуқ фаоли эса воқеани бошқачароқ,  яьни борича  тасвирлаб беради.

Чўян Маматқулов эса Кадастр бўлимига кириб чиққанидан сўнг машинасининг эшиги яхши
ёпилмаганлиги оқибатида огоҳлантирувчи лампа ёниб-ўчиб-турганини пайқайди ва бу вақт оралиғида автомобиль эшиги очиқ қолдирилган экан деб ўйлаган.


Хуллас, текширувчилар шу куни унинг машинасидан қизил ёзувли “Аллохол” дорисининг қоғозига ўралиб, пул резинаси ўтказилган бўлган бир нечта дориларни топиб олишганини билдиришган.

Унинг машинасида тағин “Цинипар” ва “Нистатин” таблеткасини ушлаб“Мана бу менинг дориларим”деб ўз эьтирозини билдирган.


Фуқаро кийимидаги ходимлар эса  бу топилган дорилар хуқуқ фаолининг машинасидан топилганини айтишган. Чўян Маматқуловни бу воқеа худди кечагидай ёдида турган экан. Дорилар иккита, иккита қилиб кесилган, бу дориларни ҳаттоки ходимлар ўзлари ҳам номини билолмай энсаси қотиб турганини жуда яхши эслаб  суд жараёнида ҳам кўп маротаба такрорлаган экан.
Суд уни эшитармиди?


Ҳ
укм аслида олдиндан тайёрланган бўлса…. Чўян Маматқуловни хонадонига ташриф  буюрган “нотаниш меҳмонлар” уйдарафиқаси бўлмаганидан фойдаланиб,10 ва 9 ёшли қизчаларга “Отангнинг кийим  ва телефонини олиб келдик” деб алдаб дарвозани очтиришган ва 8 дона “Сибазон” психотроб таблеткасини ташлаб чиқишган.


Шундан сўнг расмиятчиликлар бошлаб юборилган. Участка нозири  Дилором Мамановага қўнғироқ қилиб, ундан дарҳол уйига етиб келишини сўрайди. Чўян Маматқуловнинг қизлари эса бундан қаттиқ таьсирланиб шок ҳолатида қолганликларини ҳам билдиришган. Шу куни ҳуқуқбоннинг қизларига жисмоний эмас, аммо руҳий зарба берилганди. Улар ҳали вояга ҳам етмаган қизалоқларга қаттиқ дўқ қилиб, уларни оёқда тик туришга мажбурлашган. Қизлар эса бу “гестапочилиларданқаттиқ кўрқишган.


Хуллас, хабарга юқорида ўқиганингиз каби сарлавҳа беришимизнинг асосий сабаби қолиб, сал бўлмаса асосий мақсаддан четлаб кетибмиз. Бунинг учун узр! Бироз очиқлантириб айтадиган бўлсак, косонлик ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқуловни  Қарши шаҳар ИИБ бошқармасига олиб боришиб, “қонун посбонлари” унинг қамалиши “заказной” эканлигини, яьни тепадан отанинг буйруғи борлигини, фақат уларга гап тегмаслиги лозим эканлигини тушунтиради Вилоят ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув ва Терроризмга қарши кураш бўлими капитани Шерзод Набиев.


Шу куни
Чўян Маматқуловдан тушунтириш хати  ҳам ёздириб олинади. Бироқ ҳуқуқбон ҳам анойилардан эмас, у тушунтириш хатида Шерзод Набиев айтган гапларини ҳам қўшиб ўтади. Аммо терговчи  Алишер Ҳўжамқулов эса уни йиртиб ташлаб ”отани” бу ишга аралаштирмаслик талабини қўяди.

Қашқадарёлик “қонун посбонлари” Чўян Мамтқуловга нисбатан тайёрлаган барча хужжатлари
қалбакилаштирилган ва буларга бирини мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, 2012 йил ҳуқуқбоннинг уйида ўтказилган тинтув баённомасини келтириш мумкин. Мазкур баённомани эса ишни олиб борган асосий терговчи А.Ҳўжамқулов имзоламаган экан. Тинтув ўтказган шахслар   баённомани имзоламаса бунақа ҳужжат қонуний кучга эга бўла оладими? Ёки инсон тақдири ҳам “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида ҳал қилинадими? Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаол аъзоси бўлган Чўян Маматқулов тақдири эса айни шу усулда ҳал этиб қўя қолинганлиги борган сари ойдинлашиб ҳам бормоқда. Ҳукмда  кўрсатилган важлар ҳам сира бир бирига қовушмайди.


Масалан, жиноят ишида Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159 ва 244  моддалар қўлланиши тушунарсиз!!! Ҳукмда айтилишича, аслида сохта гувох бўлган  Сувонова Дилнавознинг 2011 йил 16 ноябрь куни берган аризасида Чўян Маматқулов уни оғизга олиб ҳам бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, 250 дан ортиқ тадбиркорларни йиғди дейилади. Бироқ тергов ҳужжатларида эса ҳақоратланган аёлнинг исм-фамилияси Субхонова Дилновоз деб кўрсатилган. Воқеа 2011 йил 16 январда деб кўрсатилган.

Бу икки ҳолатнинг ёки шахснинг қай бири ҳақиқатга мос экан? Қай бирига ишониш мумкин? Бошдан дўппини олиб биров фикр юритайликчи. 2011 йилнинг ноябрь ойи ва бу дамда ҳамма пахтакор. Улар теримда бўлса, бозорлар ёпилган, ўша йили 240 та дўкон бўлсаю, аммо ҳуқуқбон 250 дўкондор-тадбиркорни қайдан топиши мумкин эди?

Майли, бозор ҳам ишлаётганди деб гумон қилайлик, “Эски бозор” МХХ биносидан 30 метр нарида бўлса, бозорда 250 одам йиғилиб намойиш уюштирсаю, МХХ ходимлари қайга қарашган экан? Жамоатчилик жойида шунча тартибсизликлар бўлиб турсаю, 30 метр наридаги МХХ ходимлари бу вақтда чойхонада паловхўрлик қилишган эканда?

Аксар кўпчиликнинг қўлида замонавий мобил телефонлари бўлсаю, аммо бу воқеаларни биров тасвирга ҳам тушириб олмаганлиги яанада ажабланарлик. Жумбоқлар жуда кўп, уни ечадиган одил суд эса йўқ! Чўян Маматқуловга нисбатан ҳукм ўқиган судъя  Шуҳрат Раджабов эса, Олий судга кўтарилиб кетганлиги ҳақида хабарлар юрибди. Бу рост бўлса, унда уни Чўян Маматқулов ва унга ўхшаган адолатталаблар ортидан мансаб пиллапояларига кўтарилди деб тушунишимиз мумкинми?

Чўян Маматқулов бугун одил судлов қарорига муҳтож!!! Оддий аризаларда ҳам ҳатто камчиликлар бор! Жабрланувчилар томонидан ёзилган аризалар қайси санада ёзилганлиги ҳам кўрсатилинмаган?2011 йилда бўлган воқеа 2012 йилнинг сентябрь ойига келиб рўйхатга олинганлигини қандай тушиниш мумкин? Нега бунча кеч?

Гувоҳлардан яна бири Ҳаққулов Мирзоҳид ўз аризасида тадбиркорлигини ёзади, лекин суд баённомасида эса унинг харидор эканлиги кўрсатилинган. Гувоҳ ёлғон кўрсатма берганда ҳам суд нимага буларга кўз юмиб ўтаркин? Бу қандайдир бир эчкининг эмас, балки инсоннинг тақдири эмасми?


Сабабини англаб олиш мушкулмаслиги яққол кўриниб турибди шекилли!!!. Бозордаги  7 кишидан ариза олинган бўлсада, бу аризалардаги маъно эса деярлик бир хил чиққан. Буни қарангки, аризачиларнинг ҳуснихатлари ҳам улар икки нафар одам томонидан ёзилганлигини кўрсатади. Биринчи гуруҳда Сувонова, ёки Субҳонова Дилнавоз, Ҳаккулов Мирзохид, Примова Нозима, Бомуллаева Гулшод, иккинчи гуруҳда эса Шофайзиева Зиннат, ҳамда Бобоқулов Зокирларнинг шикоят аризалари. 


Ҳозирча иккита моддаларга тўхталган бўлсак, қолган барча моддаларда ҳам айнан шу ҳолат такрорланганлигини кўриш мумкин. Воқеа тафсилотларига, ишнинг “бичилиши” ва “тўқилишига” кўз югуртирилса, Чўян Маматқулов каби, биз ҳам ҳайрон бўлиб қолишдан бошқа чорамиз бўлмайди. Шундай қилиб ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқулов уни қамаш учун буйруқ ким томонидан берилганлигини ҳам билмай тўрт девор орасида қолаверадими? Саволлар кўп, жавобни қаердан излаш лозим? Ҳақиқатдан ҳам Шерзод Набиев айтганидек, Президент буйруқ бердимикан, балки бу гап ҳам оддий уйдирмадир.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.

20июль, 2014йил.