Jun 232014
 

 


(аччиқ ҳажвия)

Хозир ўзбеклар орасида “ЭНГ МУҲИМИ ТИНЧЛИК”, “ТИНЧЛИГИМИЗ БАРҚАРОР БЎЛСИН-” деган иборалар кўп ишлатилади. Эътибор берсангиз ўзбеклар азалдан тинчликсевар халқ. Шу сабабли дуоларида нуронийлардан тортиб ёшларигача “тинчлик-омонлик бўлсин”- деган жумлани қўшиб кетади. “Катта” ҳам ўзбекнинг тинчликсеварлигидан ўз мақсадларида унумли фойдаланиб келган. Бундан йигирма тўрт йил аввал -”МАНГА МУҲЛАТ БЕРИНГ, ОЛТИ ОЙДА ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ”-деган ваъда олти ойда ёлғон эканлиги маълум бўлди қолди.

Ваъданинг вафоси сўралганда эса- “МЕНГА ВАТАН НИМА БЕРДИ ДЕБ ЭМАС, МЕН ВАТАНГА НИМА БЕРДИМ “-деб яшашни маслаҳат берди.Тинчликсевар халқимиз бунисига ҳам кўнди топган тутганини ҳукуматга тортиқ қилди (кимдир банкка омонат пул қўйиб пулига куйди , кимдир олган заёмига куйди).Ҳаёти яхши томонга ўзгаравермагач саволомуз “катта”га қаради.”Катта” шунда ҳам устакорлик қилди: “ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ”- дея хозиржавоблик билан жавоб берди. Буюк келажакдан дарак бўлавермагач халқ яна “катта”нинг оғзига қаради.

Катта” бу сафар майдалаб ўтирмай, узоқроқни кўзлади-”ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАНДА ЯХШИ ЯШАШИ КЕРАК”- деди ўз топқирлигидан қувониб. Аммо вақт жуда тез ўтаркан (айниқса тахтда ўтирсанг),кўз очиб юмгунча чорак аср ўтиб кетганини қаранг. Кечагина-”Истиқлолга тенг ёшим”-деб боғчада шеър ўқиб юрган болалар бугун бобоси тенги одамдан ҳисоб талаб қилиб ўтирсая ?! Ўз қизи -”юзингда кўзинг борми”-демай тахт талашишинику айтмай қўя қолинг. Ёши бир жойга бориб ўзини зўрға эплаб юрган одамнинг буларга гап топиб бериши қийин экан.Шу сабаб одамларга кам кўрининадиган бўлиб қолди( кўринса ҳам фақат ТВда кўринади).

Билиб бўладими, бирорта маҳмадона ёқасидан олиб қолса- “топиб берасан яхши ҳаётни”-деб. Сўнгги пайтларда ўзи оиласида ҳам жанжал-сурон, бир далада пахта териб катта бўлган қизлари катта бўлиб пахтага чиқмай қўйдию келишмовчилик бошланди.Уйда ҳар куни жанжал, бир-бирини кўргани кўзи йўқ(шу сабаб халқнинг пахта билан банд бўлиб тургани маъқул, йўқса жанжал-сурон кўпайиб кетади) .Уйдаги жанжаллардан безиб кўпинча ишхонада ётиб қоладиган одат чиқарди. Куни-кеча иш вақти тугаб уйга қайтмоқчи бўлиб ҳайдовчисини чақирганди, ҳайдовчи йигит секингина-”хўжайин, бугунча ишхонада қолганингиз маъқул”-деди. Савол назари билан ҳайдовчига қараган эди, у-” Йўқ тинчлик, маҳаллангиздаги трансформатор портлаб кетибди, одамлар пул йиғиб тамирлатгунча бирор ҳафта электр бўлмас экан.

Қолаверса газ пастлигидан “тортатор” деган мосламадан фойдаланар эдик, у ҳам ишламай қолди, уй совуқ экан”-деди. Йўлга чиқиб қўйган одам ортга қайтишни ўзига эп кўрмай-” Ҳайда уйга, БИЗ УЧУН ЭНГ МУҲИМИ ТИНЧЛИК “- деди. Уйга келса ҳақиқатдан ҳам электр йўқ, уйдагиларнинг барчаси бир хонага йиғилиб сандал атрофида шам ёқиб ўтирган экан. Келгунча анча совуқ еб келган экан, дарров ўзини сандалга урди. Кўпдан буён уйида жанжалсиз ўтирар экан-”ТИНЧЛИГИМИЗ БАРҚАРОР БЎЛСИН”- деб қўйди беихтиёр. Бор гап шу, салкам бир аср яшаб қўяган одам ёлғон гапирармиди ?! Қолгани халқ оғзаки ижодиёти: Учта ўғли келинию-неваралари билан Российга иш излаб кетиб уйи ҳуввиллаб қолган Эргаш оқсоқолнинг оғзида ҳам шу гап, ўғиллари намоз ўқигани учун қамоқда ўтирган Тўхташ тоғанинг оғзида ҳам шу гап. Кеча югурдаги айтди кўчада бир-бири билан урушаётганлар ҳам -”Энг муҳими тинчлик”, “Тинчлигимиз барқарор бўлсин”-дея бир-бирига бақираётганмиш.

Эркин Ўзбек (Facebook)

 

https://qoplonbek.wordpress.com/2014/06/23/