Jun 212014
 

 

Ногиронларга унча-мунча имтиёзлар яратилган. Масалан улар йилда бир марта шифоҳонада бепул даволаниш ҳуқуқига эгалар. Мана шу ҳуқуқ айрим соғлиқни сақлаш ҳодимлари томонидан поймол қилинмоқда.

Бу борада Наманган шаҳрининг 1-микрарайон 68-уйда истиқомат қилувчи Зокиржон Расулов бизга қуйидагиларни сўзлаб берди: “ Мен иккинчи гурух ногирониман. Шу пайтгача ҳар йили бир марта бирор-бир шифохонада ётиб даволаниб чиқардим. Шифохонада ётишнинг бир куни ўттиз минг атрофида бўлади. Мен бу пулни тўламас эдим, лекин ўшанда ҳам дори-дармонларни ёнимдан сотиб олардим.

Бу йил ҳам шу ҳуқуқимдан фойдаланиш мақсадида ҳужжатларимни олиб, дастлаб 3-поликлиникага бориб учрашдим. Шифокор менга “Навбат катта”-деб, 2015-йилга қоғоз қилиб берди. Сўнгра 5-поликлиникага бордим. У ерда ҳам бу йил ҳам ётиб даволанишимга руҳсат беришмади. Кейин Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига бориб, бошлиқ муовинига учраб ҳужжатларимни кўрсатиб, нима ёрдам қила оласиз?- десам, ҳудди эрмак қилгандек, “Мен 2016-йилга қилиб бераман,навбат катта, қўлимдан келмайди!”-деди. У ердан чиқиб келаётсам бир танишимни учратиб қолдим. Ҳолатни унга ҳам тушинтирдим. “Ҳей ошна, юз минг бер ишинг битади!-деди. Яна 3-поликлиникага келиб яна шифокорга учрадим. Ялиндим-ёлбордим. “Эй ака сиз ҳам жуда қаттиқ одаб экансиз, ҳўп, бир кунликни тўланг, бўлди!-деди. Ие, мен пул тўласам менга берилган имтиёзни нима фойдаси бўлади? Мана сарсон бўлиб юрибман”.

Тўғри ҳамма шифокорлар ҳам инсофсиз эмас. Лекин, ҳукуматнинг яратиб берган имтиёзларидан ҳам таъмагирлик билан фойдаланишга ҳаракат қилаётган шифокорларни қандай тушиниш мумкин?

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
21-июнь , 2014-йил.

 

 Posted by at 07:06