Jun 042014
 

 

Бугун бир танишим бир воқеани сўзлаб берди. Буни эшитиб, ёқа ушладим.
Жорий йилнинг 23 январида Қамаши туманидан 1986 йилда туғилган бир
йигит, оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси,ўз отасининг қотили бўлган экан.
Бу нақадар даҳшат!!!


Ўзбек  халқининг дунё қараши ва менталитетида  тарбия кўрган ҳар бир
шахс, бундай қотилликга қўл урмаслиги керак эдику?
Нимлар бўлаяпти ўзи?


Оилада хотин ўғил туғиб бермаса баьзи хонадонлар борки, хотинидан
ажрашишгача боради. Уни ўлгандан сўнг тобутини кўтарадиган ўғил
фарзанд керакда! Шундай эмасми?


Бу воқеадан кўриниб турибдики ноқобил ўғил отасини қабрга ажалидан
олдин тиқиб қўйди, яьни падаркуш!!!!


Танишимнинг сўзлаб беришича у  йигит ҳам отаси ҳам спиртлик ичимлик
истеьмол қилишар экан.Ичишга муккасидан кетган инсонлар экан!
“Оқ ароқнинг қора иши”десак муболаға қилмаган бўламиз.
Жамиятда бундай ҳолнинг олдини олиш учун қандай ҳаракат қилишимиз керак?
Хукумат қандай йўл тутиши керак?


Авваламбор ёшларни иш билан таьминлаш,спиртлик ичимликларга чеклов
жорий қилиш ва маҳаллалар орқали ичувчи инсонларни даволатиш керак
мажбурий!!!


Улар доимий назоратда бўлишлари шарт.
Агар шундай қилинмаса,падаркушлар сони ошса ошадики, асло камаймайди!!!
Ичиб юрган инсонга ҳеч ким ахамият бермайди  уни ҳеч ким назорат
қилмайди.Номоз ўқиган инсон эса доим назоратда?Нега?
Жамиятда ичувчидан кўра, номозхонлар кўпроқ хавф туғдирар эканда?
Бу падаркушнинг суди ўша танишимни айтиши бўйича айни дамда Қашқадарё
вилоят жиноий-ишлар судида кўрилаётган экан.


Азиз ўқувчилар ҳамманинг ўз фикри бор,сизларнинг фикрларингиз мени жуда
ҳам қизиқтиради.”Касални яширган билан  вақти келиб уни иситмаси ошкор
этади”- дейишади.


Касал бўлишдан олдин,унинг олдини олган маъқул эмасми? Ноқобил фарзанд
ва падаркушлар орамизда бўлмасмиди….
Cизларнинг фикрларингиз қандай?



Гулшан Қораева
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
  Қашқадарё вилоят бўлими раиси
 4- июнь, 2014-йил.