May 112014
 


Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

 

А Н Д И Ж О Н   М А Р С И Я С И

Gafur Yuldashev.11.05.2014.

(2005 йил 13 май фожиасига бағишлов)
( Ашула, халқ йўлида)

Норасида отилди,
Оғироёқ отилди,
Чолу-кампир отилди,
Сотилмаган отилди.

Одам отиб, дикангласа яхши бўлади,
Буни Ислом Карим яхши билади.

Кўчаларга қон тўлиб,
Сароб бунда ор бўлди.
Юртбошининг ҳалқуми,
Жўмард қонига тўлди.
Одам отиб, дикангласа яхши бўлади,
Буни Ислом Карим яхши билади.

Тутун чиқса қарайлик,
Андижоннинг йўлига.
Гул қўймасдан ўтмайлик,
Андижоннинг йўлига.

Одам отиб, дикангласа яхши бўлади,
Буни Ислом Карим яхши билади.

Диканглайди Ислом Карим,
Қон қўлларин осмон қилиб.
Одам отиб, дикангласа яхши бўлади,
Буни Ислом Карим яхши билади.

2014 йилнинг баҳори,
Торонто.
************

http://www.zamondosh.com/2014/05/6-gafurjon-yuldoshev-andijon-marsiyasi.html#more